Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ибратли воқеалар
  3. Туркия 120 ёшли араканлик қочқин аёлга кўмак кўрсатди

Туркия 120 ёшли араканлик қочқин аёлга кўмак кўрсатди

Cана : 10-04-2018   /   Ибратли воқеалар, Дунё   /   кўрилди: 236

Бангладешда бошпана топган араканлик мусулмонлар орасида 120 ёшли мьянмалик момо Азима Хотун ҳам бор. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.

"Анадолу” ахборот агентлиги журналистлари момо билан Туркия ҳукумати ҳузуридаги фавқулодда вазиятлар оқибатларининг олдини олиш ва бартараф этиш бошқармаси ходимлари томонидан "Балукхали” лагерида ташкил этилган дала госпиталида учрашишди.

Аёлнинг қизи Ойшанинг маълум қилишича, улар уйларини 9 ой олдин тарк этиб, Бангладешга 6 кун ичида етиб боришган.

Момонинг ёши кексалиги сабабли у ўзи юра олмаган ва уни икки ўғли бамбукдан ясалган ўриндиқда олиб юришган.

Ойшанинг маълум қилишича, унинг икки укаси Бангладешга келгач ҳалок бўлганлар ва у бир ўзи кекса онасига ғамрхўрлик қилмоқда.

Азима момо Туркияга араканлик мусулмонларга кўрсатган кўмаги учун миннатдорлик билдирган.

Айни вақтда Мьянмада 300 мингга яқин мусулмон қолган ва улардан ўн минглаблари Бангладешда бошпана топишга ҳаракат қилмоқда. 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!