Жиззах давлат педагогика институти қуйидаги лавозимга ишга таклиф қилади

Жиззах давлат педагогика институти қуйидаги лавозимга ишга таклиф қилади

Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти қуйидаги лавозимга ишга таклиф қилади:

Лавозим: Психология фани ўқитувчиси

Талаблар: Психология мутахассислиги бўйича олий маълумотли мутахассис (магистр) дипломи.

Тиллар: ўзбек ва рус тилларини мукаммал даражада билишлик. Қўшимча сифатида инглиз тилини ҳам билувчиларга афзаллик берилади.

Шунингдек, қўшимча афзаллик ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган, тадқиқот хулосалари газета ва журналларда чоп этилган, халқаро конференцияларда қатнашган талабгорларга берилади.

Талабгорлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • ариза;
  • шаҳсий варақа (сўровнома);
  • 2 дона фотосурат;
  • илмий ишлар ва мақолалар рўйхати;
  • дипломлардан нусха;

Ариза ва ҳужжатлар институтнинг кадрлар бўлимида қабул қилинади.

Манзил: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шох кўчаси 4, ЖДПИнинг бош биноси, 1-қават, 115-хона (кадрлар бўлими), телефон: 226-59-94.