Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Бунинг сенга алоқаси йўқ!

сана : 04-07-2018   /   Ибратли воқеалар   /   кўрилди: 135
Аллоҳнинг ҳикмати билан менинг ҳамкасбларим орасида диндорлари йўқ ҳисобида.

30-40 та одам ичида гоҳида бир дона ҳам яқин инсоннинг йўқлиги кимларгадир ажабланарли туйулар, лекин мен кўникиб кетганман, тўғрироғи бундан бошқача бўлишини тасаввур қила олмайман, кўрмаганман, билмайман.
Бир кун шулардан бири менга шундай деб қолди:
- Сизлар рўза тутасизлар, сизларга мазза, ошқозонингиз бир ой дам олганидан кейин ҳамма нарсани ҳеч муаммосиз ҳазм қилиб юборади. Мен касал бўлганимда, бир ойча оч юришга мажбур бўлганман, шундан кейин ўзимни жуда енгил ҳис қилдим, ошқозонимдаги муаммоларимдан қутилдим, зўр ишлайдиган бўлди, ҳамма нарсани муаммосиз ҳазм қиладиган бўлди. Ҳозир унақа эмас, сизларга ўхшаб рўза тутиш эса менга қийин.
Вақтлар ўтиб, ҳамкасбларим чекишнинг зарарлари, уни қандай ташлаш ҳақида гаплашиб ўтиришарди. Ҳамма ўзининг фикри, тажрибаси ёки муваффақиятсизлигини айтган, хуллас - қизғин баҳс... Менга қараб: "Сенга бу нарсаларнинг алоқаси йўқ, сен чекмайсанку", - дейишди.
Бошқа сафар ичишнинг зарарлари, уни қандай ташлаш ҳақида гаплашиб ўтиришарди. Ҳамма ўзининг фикри, тажрибаси ёки муваффақиятсизлигини айтган, хуллас-яна қизғин баҳс... Менга қараб: "Сенга бу нарсаларнинг алоқаси йўқ, сен ичмайсанку", - дейишди.
Яна бир сафар чилим чекиш ҳақида шундай қизғин баҳс бўлди. Яна ўша гап, бу муаммоларнинг менга алоқаси йўқ экан.
Бир сафар мендан сўрашди:
- Ҳеч чекиб кўрганмисан?
- Йўқ.
- Ичиб кўрганмисан?
- Йўқ.
- Ҳеч бўлмаса пиво ичиб кўргандирсан?
- Йўқ!
- Қўйсанчи, бу гапингга ким ҳам ишонарди?!
- Ишонмасангиз нега сўрайсиз? Менинг ҳеч ёлғон гапирганимни кўрганмисиз?
- Йўқ, кўрмаганмиз.
- Мен ичиб ҳам, чекиб ҳам кўрмаганман, таъмини тотиб ҳам кўрмаганман. Мен ўзимни биламан, иродам кучсиз, агар бир бошласам ташлашим қийин бўлади, балки ташлай олмасман. Шунинг учун бошламаганим маъқул.
- Шу гапни сен айтяпсанми? Уни сендан бошқалар айтса бўлади, сенда қанақасига ирода кучсиз бўлсин? Кунига беш марта ибодат қиласан, тўғрими? Мен бундай қила олмасдим, мунтазам бир ишни қилиш учун жуда кучли ирода керак. Сендаги иродага бизга йўл бўлсин.
Тез-тез кўтарилиб турадиган мавзу - чапга юриш. Яна баҳс, унинг зарарлари ўзини қандай тийиш, касалликдан қандай сақланиш, қандай қилиб сир тутиш ва ҳоказо... Менга қараб: "Сенга бу нарсаларнинг алоқаси йўқ, бундай нарсаларга яқин юрмайсанку", - дейишди.
Уйланиш ҳақида, муносиб келин танлаш ҳақида баҳс. Яхши қиз (баъзиларга қиз бўлиши шарт эмас) топиш муаммоси. "У қиз менгача нималар қилганини қаердан биламан? Айби кейин чиқади", - дейишди. Кейин менга юзланиб ўша гапни айтишди: "Бу муаммоларнинг сенга алоқаси йўқ, сен ўзингга ўхшаган оиланинг қизини оласан".
Ҳаммасидан ўтиб тушган воқеа эса қуйидагича бўлди. Иш сафаридамиз, уйда икки-уч ой, баъзиларимиз ярим йиллаб уйда бўлмаймиз. Мени ўйлантирган нарса - ҳа, сизларни ҳам ўйлантирган бўлса керак - бу эр-хотинлик ҳақлари. Ёши каттароқ "ақллироғимиз" хотинлар ҳақида, уларни қандай ушлаб туриш, бошқа эркак билан юриб кетмаслиги учун нималар қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат беряпти. Ҳамманинг боши эгик, чунки бу муаммонинг олдида ҳаммалари ожиз, умид қилишдан бошқа иложлари ҳам йўқ. Уйида нима бўлаётганини, аёлининг хаёлидан нималар ўтаётганини қаердан билишсин! "Маслаҳатчи"миз шарт менга қарадида: "Сен хавотир олма, бунинг сенга умуман алоқаси йўқ, сенинг оилангдаги муҳит бошқа", - деди. Мен ҳеч нарса демадим. 
Интернет сарҳадларидан Абу Юсуф
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета