Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Уйғон, эй кўзларим

сана : 08-07-2018   /   Ибратли воқеалар   /   кўрилди: 97

 

Усмонли халифаси Султон III. Мурод Хон (1546-1595) бир куни бомдод намозига туролмай қолади. Кун бўйи айбининг ҳасратидан хафа бўлган султон ҳисларини ўзининг энг машҳур шеъри билан ифодалайди.


Уйғон, эй кўзларим, ғафлатдан уйғон,
Уйғон, уйқуси мўл кўзларим, уйғон.
Азроилнинг қасди жонгадир, инон,
Уйғон, эй кўзларим, ғафлатдан уйғон,
Уйғон, уйқуси мўл кўзларим, уйғон.

Саҳарда уйғонурлар жумла қушлар,
Тилу диллари бирла тасбеҳ бошлар,
Тавҳид айлар тоғлар, тошлар, оғочлар,
Уйғон, эй кўзларим, ғафлатдан уйғон,
Уйғон, уйқуси мўл кўзларим, уйғон.

Самовотнинг эшиклари очилар,
Мўминларга раҳмат суви сочилар,
Саҳарда турганга ҳулла бичилар,
Уйғон, эй кўзларим, ғафлатдан уйғон,
Уйғон, уйқуси мўл кўзларим, уйғон.

Бу дунё фонийдир, асло алданма,
Мағрур бўлиб, тожу-тахтга таянма,
Етти иқлим менинг дею, инонма,
Уйғон, эй кўзларим, ғафлатдан уйғон,
Уйғон, уйқуси мўл кўзларим, уйғон.

Менинг, Мурод қулинг, айбимни афв эт,
Айбимни кечириб, гуноҳим раф эт,
Расулинг байроғи остида ҳашр эт,
Уйғон, эй кўзларим, ғафлатдан уйғон,
Уйғон, уйқуси мўл кўзларим, уйғон.

Манба: Azon.uz dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета