Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Ибратли воқеалар
  3. Бир гуноҳкор йигитнинг тавбаси

Бир гуноҳкор йигитнинг тавбаси

Cана : 29-08-2018   /   Ибратли воқеалар   /   кўрилди: 262

 

Шайх Муҳаммад Азийм Ҳасалпурий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:


Ибн Қудома "Китабут-таввабийн”да ёзадилар:

"Бир шахс Ҳазрат Иброҳим бин Адҳам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб: "Эй, Абу Исҳоқ! Мен ўзимга ўзим жуда кўп зулм қилдим. Менга шундай гап айтингки, қалбга таъсир қилсин ва мен гуноҳлардан воз кечайин”, – деди.

Ҳазрат: "Агар сен беш нарсани қабул қилиб олсанг ва уларга қодир бўлсанг, у ҳолда сенга на бирор гуноҳ зарар етказа олади ва на бирор дунёвий лаззат сени ҳалок қила олади”, дедилар. У: "Эй, Абу Исҳоқ! У беш нарса қайсилар?”, деб сўради. Ҳазрат: "Агар сен Аллоҳ таолога итоатсизлик қилмоқчи бўлсанг, у ҳолда Унинг ризқини ема”, дедилар. У: "Унда нима еяйин? Ердаги барча нарсалар айнан Унинг ризқи эмасми?”, деди. Ҳазрат: "У ҳолда сен айтчи, ҳам Унинг ризқини есанг ва ҳам Унга итоатсизлик қилсанг, бу яхшими?”, дедилар. У: "Йўқ, яхши эмас”, деб жавоб берди.

Энди, сиз иккинчи нарсани айтинг. Ҳазрат: "Агар сен Аллоҳ таолога итоатсизлик қилмоқчи бўлсанг, у ҳолда Унинг бирор ерида яшама”, дедилар. У: "Ахир, бу аввалгисидан ҳам қийинроқ нарсаку, машриқ ва мағриб ҳамда уларнинг орасидаги барча ер айнан Уники бўлса, у ҳолда мен қаерда яшай оламан?”, деб жавоб берди. Ҳазрат: "Сен, ҳам Унинг ризқини есанг, ҳам айнан Унинг ерида яшасанг ва ҳам Унга итоатсизлик қилсанг, бу яхшими?”, дедилар. У: "Учинчи гапни айтинг”, деди. Ҳазрат: "Агар Унинг ризқини ейишинг ва Унинг ерида яшашингга қарамасдан, Унга итоатсизлик қилмоқчи бўлсанг, у ҳолда У кўрмайдиган шундай жойда қил”, дедилар. У: "Иброҳим! Бу қандай мумкин. Ахир, У барча махфий ва ошкор нарсаларни билади. Ундан бирор инсон қандай яширина олади?”, деди. Ҳазрат: "Сен, ҳам Унинг ризқини есанг, ҳам Унинг ерида яшасанг ва ҳам гуноҳ қилганингда У кўриб турган бўлса, бу яхшими?”, дедилар.

Энди, тўртинчи нарсани айтинг. Ҳазрат: "Қачонки, жонингни олиш учун ўлим фариштаси олдингга келса, сен чин тавба қилиб олайин ва бироз солиҳ амал қилиб олайин, менга бирозгина муҳлат бер десанг. У сенга муҳлат берадими?”, дедилар. У: "Асло йўқ”, деб жавоб берди. Ҳазрат: " Сен ўлим фариштасини ортга суриб, тавба қилиб олишга қодир бўлмасанг ва келган ўлимни ортга суришнинг иложи йўқлигини билсанг, у ҳолда қандай нажот топиш мумкин?”, дедилар.

У: "Бешинчи нарсани айтинг”, деди. Ҳазрат: "Қиёмат куни дўзах фаришталари сени дўзахга олиб кетиш учун келганларида, сен улар билан кетишни инкор қила оласанми?”, дедилар. У: "Йўқ, улар мени тарк қилмайдилар, менинг бирор узримни қабул қилмайдилар”, деди. Ҳазрат: "Ундоқ бўлса, қандай қилиб нажот топишни умид қиласан?”, дедилар.

У: "Иброҳим! Бас, бу ваъз ва насиҳат мен учун кифоядир. Мен Аллоҳ таолога чин тавба қиламан ва мағфират сўрайман” , деди. Кейин у Ҳазратнинг суҳбат ва ҳамроҳликларини ихтиёр қилди. Қолган бутун умрини Ҳазрат билан бирга Аллоҳ таолога ибодат ва риёзатда ўтказди. Фақат ўлимгина уларни айирди.

("Саҳиҳ мунтаҳаб ваақеаат” китобидан. 344-бет.)
Абдулқайюм Комил таржимаси

Манба: Azon.uz dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!