Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Кореяга бориш неча пул?

Cана : 28-02-2017   /   Ибратли воқеалар   /   кўрилди: 1207
Фурқат Эргаш билан танишганидан бениҳоя хурсанд эди. Ниҳоят орзуси ушаладиган бўлди. Жўраларидан иккитаси Кореяга бориб ишлаб келди. Егани олдида, емагани кетида. Иккаласи ҳам машина олди, уйини таъмирлади. Бири яна Кореяга қайтиб кетди, иккинчиси тижоратчи. Энди унинг ҳам омади келади. Шу  Эргашнинг этагидан махкам тутса бўлди. Уйига қайтар экан, онаизори ўғлини хурсанд холда кўриб, олдига пешвоз чиқди.

 

-Тинчликми? Оғзинг қулоғингда кўринасан.

-Тинчлик, аяжон, тинчлик. Ниҳоят Кореяга ишга кетадиган бўлдим.

-Нима, биржага хужжат топшираолдингми?

-Э, қизиқмисиз, қанақа биржа. Кўрдингизку улардаги чопа-чопни, ҳали тиббий кўрикдан ўт, ҳали у справка, ҳали бу. Қисқаси битта одам билан танишдим. Ҳамма ҳужжатларни ўз бўйнига олди, визаниям. Ўзини фирмаси боракан, Кореяга жўнатадиган. Бир ойда кетасан деди. Фақат пулини тўлаш керак, холос. Дилрабоям кетаман деб юрувди. Бирга кетсак яхши бўларди. Ґўим унга кўз-қулоқ бўлиб турардим.

-Ишқилиб алдаб кетмасмикан,- онаси ташвиш билан ўғлига тикилди.-ҳозир нима кўп, фирибгар кўп. Кеча қўшни хотинлар, биттаси нариги маҳалладаги Маҳаммат қассобнинг ўғлини алдаб кетганини, айтишган эди.Ҳозир милицияга бериб ҳам уни топиша олишмаётган экан.

-Қўйинг, хотинлар гапираверади-да, Эргаш ишончли одамга ўхшайди. Кўриниши ҳам салобатли. Фирмасининг ҳужжатларини ҳам кўрсатди. Кейин бир ўзим кетмайман. Эргашнинг олдига Олим, Тўлқин, Ахмадлар билан бирга борувдик. Шунча одамни алдамас. Алдаб нечта жони бор эди. Кетиш учун 3 миллион 850 минг сўм тўлаш керак экан, бунча пулим йўқ девдим, ишлаб келиб берасан деди. Яхши одамга ўхшайди. Менга ишонмаса шундай дермиди?

Эртаси куни келишилган жойда  учрашдилар. Эргаш Исомхонов йигитларни кутиб олар экан, уларнинг қуруқ келмаганлигини сезиб, оғзининг таноби қочди.

-Хўш, олиб келдиларингми?- савол назари билан уларга қаради.

-Олиб келдик, лекин қачон кетишимизни аниқ айтсангиз,- деди Фурқат.

-Албатта, албатта. Бир ойдан кейин. Унгача сизлар ҳақингизда Жанубий Кореяга маълумотнома жўнатишим керак, қиладиган ишларингни яна бир бор аниқлаб олиш учун. Кейин виза, бошқа ҳужжатларни тўлдириш дегандек. Узоғи билан бир ой ичида жўнаб кетасизлар.-Эргаш Исомхонов яна саволлар борми? дегандек уларга назар ташлади.

-У ёққа  сўровнома жўнатадиган бўлсангиз бир ой камлик қиладиёв, - деди Олимжон.

-Э, укажон. ИНТЕРНЕТ деган нарса бор. Замондан орқада қолманг. Электрон почта орқали ҳаммаси бир кунда ҳал бўлади,- Эргаш истеҳзо билан Олимжонга қаради.

Шу куни Эргаш Исомхонов Фурқат Шодиевдан 1 миллион сўў, унинг синглиси Шодиева Дилрабодан 500 минг, Ахмаджон Мирзаевдан 1 миллион 265 минг сўм, Олимжон Хўжаевдан 3 миллион 850 минг сўм, Тўлқин Холбоевдан 3 миллион 850 минг сўм нақд пулларини ва фуқаролик паспортларини олди. Бу воқеа 2003 йил октябрь ойида юз берган эди. Аммо Фурқат Шодиев ва унинг ўртоқлари бир, икки, беш ой ўтди ҳамки орзу қилган Жанубий Корея давлатига кета олмадилар. Эргаш Исомхонов фирибгарлик билан қўлга киритган катта миқдордаги пулни эса ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди. Пул берганлар «қачон Кореяга кетамиз» деб сўрашганда, эрта, индин деб уларни ёш болани алдагандек, алдаб юрди.

Нихоят адолат қарор топди. Жабрланганлар фирибгар устидан арз қилиб ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат этдилар. Фирибгар қонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилди. Афсуски сўнгги йилларда Э. Исомхонов каби фирибгарлар ташлаган тўрга илинаётган юртдошларимиз сони йилдан- йилга ортиб бормоқда. Фирибгарларнинг пайини қирқиш мумкинми? Бунинг учун нима қилмоқ керак?

Бизнинг эксперт: Гулнора  ҲАМРОЕВА, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси, адлия маслаҳатчиси.

Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда юқорида тилга олинган ҳолатлар тез-тез такрорланмоқда. Фуқароларимизнинг хорижга чиқиш, у ерда ишлаш тартибидан хабарсизлиги, ўзларининг ҳуқуқларини билмаслиги республикамизда, хусусан вилоятимизда одамлар савдоси каби даҳшатли жиноятчиликнинг келиб чиқишига олиб келмоқда. Вилоятимизда амалда бўлган қонунчиликда кўзда тутилган одамлар савдоси билан курашиш чораларини ва у билан боғлиқ меъёрларини тўлиқ равишда қўллаган ҳолда асосий эътибор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқароларни алдаб, фирибгарлик йўли билан хорижий мамлакатларга жўнатишни ваъда қилаётган шахсларни аниқлаш чораларини кўришга, бу борада тарғибот ишларини кучайтиришга, айниқса ёшлар ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтиришга қаратилмоқда. Маълумотларга кўра турли йўллар билан, жумладан ишлаш, туризм ва ўқишга бориш баҳоналари билан ноқонуний равишда Жанубий Кореяга бориб ишлаётган 5000 нафар Ўзбекистон Республикаси  фуқаролари аниқланган. 2004 йилнинг шу кунига қадар 8 ҳолатда фуқароларнинг ноқонуний чиқиб кетиши ҳолати олди олинган. Афсуски, ноқонуний ишга бораётган фуқаролар ҳуқуқ тартибот органларидан ўз мақсадларини яширадилар, ҳамкорлик қилишни исташмайди. Фақат Ватанига қайтарилгач уларнинг айримларигина ўзларини алдаб хорижга олиб кетган товламачилар ҳақида мурожаат қиладилар.

 Наргис ҚОСИМОВА, журналист

2003 йил

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!