Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Фойдаланиб қолинг

Cана : 14-11-2018   /   Ибратли воқеалар   /   кўрилди: 76

Ҳар қандай эзгу ишни бошлар экансиз, аввалига жуда қийин бўлади. Илм талаб қилиш бўлсин, намозни давомли ўқиш, тунда таҳажжудга туриш бўлсин, нафл рўзалар бўлсин, садақа бериш бўлсин – ҳар қандай хайрли амал бошида қийинчиликка тўла оғир ишдек туюлади. Агар сабр билан давом этсангиз, оз-оздан бироқ давомли равишда бажариб борсангиз, аста-секинлик билан ўша иш сизнинг одатингизга айланади. Одатга айлангач, унинг қийинчилиги камайиб, роҳатини кўра бошлайсиз. Ҳафталар, ойлар, баъзида йиллар давомида ўша ишни қолдирмасангиз, бир кун келиб энди у одатгина эмас, табиатингизга, хулқингизга, сизнинг бир қисмингизга айланиб қолади.

Илм олиш табиати, борлиғи бўлган киши албатта олим бўлади, инша Аллоҳ. Намоз, рўза, садақа каби буюк амалларни хулқига айлантира олган киши эса диннинг роҳатига кўмилиб, иймон ва Ислом ҳаловатида яшайдиган бўлади.

Бу худди тўхтаб қолган машинани итаришга ўхшайди. Бошида қийин, кейин эса аста-секин осонлашиб боради, охирида машина ўз-ўзидан ҳаракат қилаверади, сиз унга ўтириб (миниб), роҳатда манзилга етиб оласиз. Энди агар озроқ итариб, ҳаракатланишни бошлаган пайтида, "дам олволай" десангиз, яна янгидан бошлашнинг қийинчилигига чидашингиз керак бўлади, мақсадга эриша олмайсиз.

Унутмангки, сиз бозордасиз. Бу бозорда Жаннат ва ундаги чексиз роҳатлар сотилади. Сизнинг қўлингизда бор нарса эса арзимас нарса – жонингиз ва вақтингиз. Ҳозир иккаласини ушбу бозорнинг энг қимматли нарсаларига алмаштириб олмасангиз, бу иккаласи барибир сизда қолмайди. Вақтингизни ҳар лаҳзада эвазига тузукроқ нарса олмай йўқотиб боряпсиз. Жонингизни ҳам бир кун йўқотишингиз муқаррар. Вақтингизни хайрли ишларга алмаштириб, Охират савдосини қилиб олмайсизми?!

Вақтингиз борида, соғлом ва тирик эканингизда фурсатни қўлдан чиқариб, Охиратда "Эй Аллоҳ, дунёга қайтар, озроқ садақа қилиб олай" дейсизми?! Аллоҳ сизга қайтиш йўқ эканини ваъда қилди-ку!

Аллоҳ барчамизни икки дунёмиз учун манфаатли ишларда бардавом қилсин! Вақтини арзон нарсаларга сотиб юбор(аёт)ган бадбахт кимсалар қаторида бўлиб қолишимиздан Ўзи асрасин!

Манба: Azon.uz
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!