Ғалаба парадида танк томошабинларни босиб кетишига бир баҳя қолди

Ғалаба парадида танк томошабинларни босиб кетишига бир баҳя қолди

Севастополдаги Ғалаба паради вақтида Т-34 танки томошабинларни босиб кетишига сал қолди. Бу ҳақда «lenta.ru» хабар берди.

Таъкидланишича, ҳодиса Нахимов майдонига бурилишда юз берган. Иккинчи жаҳон уруши замонидан қолган жанговар машина бурила олмаган ва тўғрига юриб кетган.

«Буни кутмаган томошабинлар қочишга жой тополмай қолишган. Воқеа жойига ҳарбий полиция етиб келиб, танкни тўхтатган ва моторини ўчирган. Машина турган жойида таъмирлангандан сўнг ҳаракатини давом эттирган», — дейди гувоҳлардан бири.

Унинг сўзларига кўра, бу танкка 75 йил бўлган, уни қайта таъмирлаб, Ғалаба парадига чиқаришган.

24 июнь куни Москва шаҳридаги Қизил майдонда ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантана ниҳоясига етди. Уч қисмдан иборат тадбир 1 соату 15 дақиқа давом этди. Дастлаб пиёда ва механизациялашган колонналар ўтган бўлса, сўнгра меҳмонлар тантананинг авиация қисмидан баҳраманд бўлишди.