» » Олмалиқда 100 нафар аҳоли бандлиги таъминланади

Олмалиқда 100 нафар аҳоли бандлиги таъминланади

Бугун мамлакатимизда хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, уларга юртимизда эркин фаолият юритишлари учун қулай имтиёз ва преференциялар бериш, умуман, инвестициявий муҳитни янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу жиҳатдан Давлат хизматлари агентлиги томонидан хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Олмалиқ шаҳар Давлат хизматлари марказида хорижий сармоядорлар иштирокидаги“KOREA COSMETICS CO LTD” масъулияти чекланган жамияти 10 сентябрь куни қайта давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу билан Олмалиқда рўйхатдан ўтган қўшма корхоналар сони 9 тага етди. Корхона таъсисчилари, Қозоғистон ва Жанубий Корея Республикаси фуқаролари юртимизда Давлат хизматлари агентлиги томонидан кўрсатилаётган қулай, тез  ва шаффоф хизмат турларидан мамнун эканлигини билдиришди.

 Олмалиқ шаҳар “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кичик саноат зонасида ташкил этилган мазкур қўшма корхона косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштирган. Корхона тўла қувват билан ишга тушса, ҳудудда яшовчи 100 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Ташкил этилаётган бу каби корхоналар мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш билан бир қаторда, ҳудуд аҳолиси турмушини янги босқичга кўтариш, янги иш ўринлари барпо этиш имконини беради.

Давлат хизматлари агентлиги

Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати

 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш