» » Хориждан ишчи кучи жалб қилинади

Хориждан ишчи кучи жалб қилинади

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган хорижлик инвесторлар учун инвестиция иқлимини янада ривожлантиришда қулай имконият ва шарт-шароитлар яратилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 25 март куни Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланган эди. Низомга мувофиқ, иш берувчилар Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини бир йиллик рухсатнома олиб жалб этиши мумкин. Чет эл фуқаролари эса Ўзбекистон ҳудудида тасдиқнома олган ҳолда меҳнат қилади.

Эндиликда Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш учун тегишли рухсатнома ва тасдиқномалар олиш электрон кўринишда жуда қулай тартибда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда. Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказига “BIRINCHI REZINOTEXNIKA ZAVODI” масъулияти чекланган жамияти  хорижлик фуқаролар учун хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома олиш мақсадида мурожаат қилди. Қисқа фурсатда рухсатномага эга бўлди.Давлат хизматлари томонидан кўрсатилган бундай қулай ва шаффоф хизматдан юртдошларимиз мамнун.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти

бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив