» » Пул алмашадими? Марказий банк вакили билан мулоқот

Пул алмашадими? Марказий банк вакили билан мулоқот

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқот вақтида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов миллий валютанинг қадрсизланиши ва деноминация қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда Xabar.uz маълум қилди.

— Очиғини айтсам, бу савол ўзимиз учун ҳам қизиқ. Пулнинг қадрсизланиш даражаси, нолларнинг сони кўпайиб бораётгани бундай саволларни келтириб чиқариши аниқ. Биз биринчи навбатда транспортировка, ҳисоб-китоб ҳаражатларини камайтириш ва қулайликлар яратиш мақсадида 50 000 ва 100 000 сўмлик пул чиқардик. Ҳар сафар янги қийматда пул чиққанда шундай савол пайдо бўлади.

Деноминацияни амалга оширишдан мақсад нолларнинг сонини камайтириш. Яъни, 10 минг сўм ўрнига 10 сўм ёки 100 сўм муомалага чиқарилади. Бундай режа Марказий Банкда борми ёки йўқ, деб сўрасангиз, аниқ қилиб, йўқ, деб айта олмайман. Биз бу ҳақда ўйлаганмиз.

Қачондир деноминация бўлади. Аммо аниқ вақтини айта олмайман. Балки беш йилдан сўнг бўлар, балки 10 йилдан сўнг. Биз буни техник ўзгариш, деб қабул қилишимиз керак, — дейди Илҳом Норқулов.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив