» » Ўзбекистонда талабаларга «бешлик» ва «тўртлик» стипендия бериш қайта йўлга қўйилади

Ўзбекистонда талабаларга «бешлик» ва «тўртлик» стипендия бериш қайта йўлга қўйилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram’даги канали орқали «бешлик» ва «тўртлик» стипендиялар яна қайтиши мумкинлигини маълум қилди.

Бугун бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов билан талабаларга стипендия тайинлаш тартиби бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокама қилдик.

Кўпчилик талабаларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда билдирилган таклифлар ҳам лойиҳада акс эттирилиб, ушбу қарор қабул қилиниши билан аълочи, фаол, беш баҳога ўқиётганлар илгаригидек юқори, тўртга ўқиётганлар эса ўз номи билан тўртлик, уч баҳога ўқиганлар эса учлик стипендия олиши кутилмоқда.

Оддий айтганда ҳар ким ўз интилиши ва изланишига қараб стипендия олади.

Лойиҳада яна бир қатор яхши янгиликлар бор. Яхшиси тез кунларда қабул қилингач билиб оламиз.

Насиб бўлса ҳужжат тез кунларда қабул қилинади.

Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Расул Кушербаев аввалроқ ҳам Олий таълим тизимида контракт, стипендия талабалар учун ҳаёт-мамот даражасидаги масалаларда барқарорликнинг йўқлиги таълим сифати қолиб, талабаларда таълимга бўлган ихлоснинг қайтишига олиб келиши мумкинлигини, 400 минг сўм ҳеч нимага етмаслигини маълум қилиб, мутасаддиларга «Сиз талаба бўлмаганмисиз?» дея саволни ўртага ташлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон ОТМларида давлат гранти ва тўлов-контрактда ўқийдиган барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланган эди.

Шунингдек, бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:04
Жиззах шаҳрида янгиланган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
17:47
Жиззах вилоят юридик коллежида судьялар ёшлар билан учрашди
16:47
Зафарободда 100 нафар аёлни ишли қиладиган гидропоника усулидаги иссиқхона қурилишига тамал тоши қўйилди
15:36
Энди маҳалла раислари қандай даромад топади? Моддий ёрдам пуллари қисқарадими?
15:34
Коронавирус сунъий яратилган: бу фитнами ёки ҳақиқат?
15:33
Чехиялик машҳур хонанда ўзбекистонлик спортчидан фарзанд кутмоқда (фото)
15:29
Фориш туманида сенатор ва ёшлар учрашуви ўтказилди
15:21
22.02.2020 — Ванга қўрқинчли башоратида бу кун ҳақида нима деган?
15:16
ЙПХ инспекторига қўл кўтарган шахс қамоққа олинди
15:00
"KO'NGIL KO'ZI" яна Жиззахда
10:18
ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?
09:30
ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)
09:27
Россиялик хонанда Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратга тушди (фото, видео)
09:25
Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
09:22
Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради?
17:25
Божхоначилар томонидан биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР