» » Ўзбекистонда бизнес «форс-мажор» режимига ўтмоқда

Ўзбекистонда бизнес «форс-мажор» режимига ўтмоқда

Форс-мажор – бу томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар сабабли юзага келган шароитларда ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар бўйича томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар.

Дунёдаги эпидемиологик вазият ва Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиши туфайли ҳукумат шартномалар бажарилмаган тақдирда бизнес учун «форс-мажор» режимини жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш учун вазирликка тадбиркорлик субъектларининг талабларига биноан енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш топширилди. Сертификатни бир кунда олиш мумкин (агар форс-мажор ҳолати коронавирус билан боғлиқ бўлса).

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 февралдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, форс-мажор – бу томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар) сабабли юзага келган шароитларда ташқи савдо битимлари (шартномалар) ва халқаро шартномалар бўйича томонларга қабул қилинган  мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар.

Билдирилишича, бундай ҳолатларга қарздорнинг контрагентлари томонидан мажбуриятлар бузилиши, бозорда мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган товарларнинг йўқлиги ва бошқалар кирмайди.

Умуман олганда, томонлардан бирида енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари юзага келган тақдирда, томонлар ўзаро манфаатли шартлар билан келишиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин (масалан, шартнома мажбуриятларини ўзгартириш орқали мажбуриятларни бажариш муддатини узайтириш).

Агар томонлардан бири келишувга эриша олмаса, енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатини тасдиқлайдиган сертификатни олиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юқорида кўрсатилган сертификатларни расмийлаштиришда республиканинг хўжалик субъектларига ёрдам бериш учун барча зарур чоралар кўрилади, дейилган вазирлик маълумотида.

Алоқа учун телефон рақамлари:

а) Вазирликнинг марказий аппарати:

сертификат бериш бўйича ваколатли бўлинма - 71 238 50 23, 71 238 50 22;
аризаларни кўриб чиқиш учун бўлинма - 71 238 500;

б) вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари:

Қорақалпоғистон Республикаси - 61 222 31 91;
Андижон вилояти - 74 223 24 03;
Бухоро вилояти - 65 221 51 84;
Жиззах вилояти - 72 226 56 14;
Қашқадарё вилояти - 75 221 07 14;
Навоий вилояти - 79 223 78 99;
Наманган вилояти - 69 227 76 46;
Самарқанд вилояти - 66 230 48 42;
Сирдарё вилояти - 67.225 36 65;
Сурхондарё вилояти - 76 223 36 45;
Тошкент вилояти - 70 762 58 97;
Фарғона вилояти - 95 402 60 90;
Хоразм вилояти - 62 223 15 06;
Тошкент шаҳри - 71 210 03 28.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:58
Короновирусдан ўзингизни ҳимоя қилинг!
16:54
COVID-19 пандемиясининг глобал иқтисодиётга таъсири: сўровнома натижалари
15:26
Вилоят ҳокими бошчилигида туманлардаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди (фото)
14:42
Коронавирусни юқтириб олган машҳур сиёсатчилар (фотогалерея)
12:14
Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади. 3 нафар карантиндаги фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланмади ва уларга рухсат берилди
10:01
Жиззах шаҳрига 2020 йил 28 мартдан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилди
09:44
Коронавирус пандемияси фонида ривожланаётган Топ-IT стартаплар
09:43
Нью-Йорк кўчаларида жасадлар учун музлатгичлар ўрнатилди
09:41
30 мартдан Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бошланади
09:39
Қоидабузар ҳайдовчи ЙТҲ содир қилди
09:20
Швейцарияда бойларга карантин учун ҳашаматли квартиралар таклиф этилмоқда
09:18
Зулфиқор Мусоқов карантинда кўриш учун энг яхши 6 та фильмни тавсия қилди
09:16
Криштиану Роналду 9,5 млн еврога янги машина сотиб олди
17:40
Сиз кимгадир кераксиз – УЙДА ҚОЛИНГ!
16:40
Коронавирусдан вафот этган марҳумни дафн этиш тўғрисида фатво эълон қилинди
13:55
Эстафета байроқчаси – Янгиободда
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР