» » Тадбиркор онлайн НКМ учун харажат қилмайди

Тадбиркор онлайн НКМ учун харажат қилмайди

Ширин шаҳрида рўйхатдан ўтган “Abdu-farm” хусусий корхонаси 2017 йилдан бери фармацефтика маҳсулотларининг чакана савдоси фаолиятини юритиб келмоқда. Ушбу корхонада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони ижроси тўғри ташкил этилганлигини амалда кўриш мумкин.

- 2020 йилнинг дастлабки кунларидан савдо шаҳобчамизда онлайн назорат касса машинасидан фойдаланяпмиз, - дейди хусусий корхона раҳбари Абдуазиз Бойзоқов. – Қурилмани сотиб олиш учун қилган харажатларимизни солиқлардан чегириб қолиниши жуда катта енгиллик бўлди. Биринчи чорак учун айланмадан олинадиган солиқдан корхонамиз ҳисобига 2 миллион 230 минг сўм маблағ ушлаб қолинди. Шунингдек, дастурий маҳсуллар билан бепул таъминланиши ҳам тадбиркорларга қулайлик яратади. Умуман олганда онлайн назорат касса машиналарини ўрнатиш тадбиркорларга текинга тушмоқда десам асло муболаға эмас.

Дарҳақиқат онлайн назорат-касса машиналари (НКМ) ва виртуал кассани қўллаш тизимининг жорий этилиши ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини янада оширади, нақд пул маблағларининг хуфиёна айланишини қисқартиради. Бунинг натижасида бюджет даромадларига қўшимча манбалар жалб этилади.

Фармонга асосан нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказилади. Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган 600 дан зиёд хўжалик юритувчи субъектлар онлайн назорат касса машиналаридан биринчи босқичданоқ фойдаланишни бошлайди. Хусусан, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари.

Янги тизимдан фойдаланаётган юридик шахслар яқоридаги Фармоннинг 3-қисмида бир қатор афзалликлар белгиланган.

Хусусан, фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинди. Кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириши мумкин.

Буларнинг ҳаммаси онлайн НКМни жорий этишдан манфаатдорликни ошириши, шубҳасиз.

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:16
Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)
16:59
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир
15:31
BMB Trade Group ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги таржимонлар бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
14:05
Танзила Норбоевага яна бир вазифа юкланди
14:03
Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади
18:32
“Саховат ва кўмак” ҳаракати: тадбиркор ва фуқарога қандай наф бор?
12:30
«Жиззах Авто» базасида Volkswagen Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда
09:36
Зомин тумани Халқ қабулхонасига янги раҳбар тайинланди
09:35
Жиззахлик журналистлар ва блогерларни онлайн брифингга таклиф этамиз!
09:30
Қаймоқли пломбир тайёрлаш рецепти
08:58
Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)
08:55
"Avto 60 oy" иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
08:53
Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди
08:52
Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)
08:51
Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)
08:47
Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР