» » АҚШнинг “Alfa Eco Corporation” МЧЖ компанияси Жиззахда яна бир цемент заводи қуриш борасида вилоят ҳокимлигида музокара олиб борди

АҚШнинг “Alfa Eco Corporation” МЧЖ компанияси Жиззахда яна бир цемент заводи қуриш борасида вилоят ҳокимлигида музокара олиб борди

Жорий йилнинг 10 июль куни Жиззах вилояти ҳокимлигида Америка Қўшма Штатларининг “Alfa Eco Corporation” МЧЖ компанияси бошқарувчиси Фима Потик ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Азим Аҳмедхаджаевнинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Жиззах вилояти Зафаробод, Фориш, Бахмал туманларининг бирида барпо этилиши мумкин бўлган цемент заводи бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

(“Alfa Eco Corporation” МЧЖ – тўғридан-тўғри инвестициялар фондига эга бўлган хусусий бизнес ташкилотидир. Компания соғлиқни сақлаш, муқобил энергия ва энергетик ечимлар, инновацион технологиялар, хавфсизлик ечимлари, металлургия ва тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилишни ривожлантириш каби соҳаларда фаолият олиб боради.

Альфа Эко 1989 йилда Альфа Фото (биргаликда асосчилар Михаил Фридман ва жаноб Потик) ўртасидаги ҳамкорлик асосида ташкил этилган. Кейинчалик Альфа-Эко гуруҳи Альфа-Банкка бўлинган. Шундан сўнг жаноб Потик Альфа Эко Корпорациясини ташкил этган.)

Ушбу компания Жиззах вилоятида 2020 йилнинг сўнгига қадар цемент заводини ишга туширишни режалаштирмоқда. Лойиҳа муддати 18 ой давомида амалга оширилиши компания вакиллари томонидан таъкидланди.

Лойиҳа доирасида умумий қиймати 300 млн. АҚШ долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш эвазига 800-1000 та ишчи ўрни яратилиши режалаштирилмоқда. Завод қурилиши учун хомашё билан биргаликда 200 гектар инфратузилмавий шароитга эга ер майдонига эҳтиёж борлиги музокаралар давомида компания вакиллари томонидан билдирилди.

Жиззах вилояти ҳокимлиги мутасаддилари томонидан Зафаробод, Фориш, Бахмал туманларининг ҳудудларида лойиҳа учун мос ер майдонларини кўздан кечириш таклиф этилди.

Учрашув сўнгида компания бошқарувчиси томонидан Зафаробод туманига шу куннинг ўзида ташриф уюштириш ва у ердаги ер майдонларини кўздан кечириш истаги борлиги билдирилди.

Жумладан, Жиззах вилояти ҳокимлиги лойиҳага оид муаммоларни биргаликда бартараф этиш ва амалга тадбиқ этиш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилиши айтиб ўтилди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив