» » Ўзбекистонда доллар нархи 9 000 сўмга етди

Ўзбекистонда доллар нархи 9 000 сўмга етди

Бугун, 13 августдан бошлаб Ўзбекистон банклари долларни 9000 сўмдан сотишни, 8940 сўмдан сотиб олишни бошлади. Охирги тўрт кунда банкларда доллар курси камида 100 сўмга қимматлаган.

Биржада ҳам АҚШ валютаси кўтарилиб боряпти. Ўзбекистон валюта биржасида 12 августдаги савдо якунларига кўра, доллар нархи 8926 сўмни ташкил этган. Бу 9 августдагига нисбатан 44 сўм қимматдир.

Август ойи бошида биржада кескин тушиб кетган савдо ҳажми аста-секин тикланмоқда. 12 август кунги якунларга кўра, бу кўрсаткич 98,1 млн. сўмни ташкил этган. Солиштириш учун бу миқдор 9 августда 76,9 млн. сўм, 30 июлда 147 млн. сўм бўлган эди. Ўшанда доллар 8706 сўмдан сотилган.

Бу каби ҳолатлар ортида “Ипак Йўли” банки конверсион карталардан нақд хориж валютасини бепул ечиб олиш бўйича эълон қилган акцияси тўхтатилганини хабар берди. Энди бу борадаги комиссия тўлови нархи 0,5 фоизни ташкил этмоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив