Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Жиззахда Марказий банк ва тижорат банклари ҳисоботи эшитилди

Жиззахда Марказий банк ва тижорат банклари ҳисоботи эшитилди

Cана : 06-12-2018   /   Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 81

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида  "Ўзтрансгаз” АЖ Жиззах вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали, "Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ,  Марказий банк вилояти бош бошқармаси ҳамда вилоятдаги тижорат банклари: "Асака” банк, "Агробанк”, "Ипотека” банк, "Қишлоққурилишбанк”, "Миллий” банк, "Ҳамкорбанк” масъулларининг ҳисоботлари эшитилди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги "Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3384-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида "Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бош директори Бахтиёр Ибрагимовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, Президентимизнинг 2017 йил 13 ноябрдаги қарорининг амалда бажарилишини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Янгиобод тумани бўйича жами 5517 та истеъмолчи, шу жумладан 5226 та аҳоли истеъмолчилари ва 291 та улгуржи истеъмолчилар мувжудлиги аниқланиб, тумандаги мавжуд трансформатор пунктлари тўлиқ жорий таъминланди ва ундан озиқланувчи истеъмолчиларни мансублик чегарасига олиб чиқиш ишлари бажарилган.

"Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” биносига сервер хоналарини жиҳозлаш қурилмалари ўрнатилди.

2019 йилда Жиззах шаҳридаги аҳоли истеъмолчилари хонадонларига 35 минг дона, вилоят бўйича аҳоли истеъмолчилари хонадонларига жами 160 минг дона замонавий электрон электр ҳисоблагич ускуналари ўрнатилиши режалаштирилган.

"Ўзтрансгаз” АЖ Жиззах вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали бошлиғи Бахтиёр Обруев ўз ҳисоботида мавжуд туманларни ажратиш чегараларига 38 дона, йирик ҳудудларни ажратиш бўйича эса 106 дона электрон газ ҳисоблаш ускуналари ҳамда вилоят бўйича йирик улгуржи истеъмолчиларга 178 дона блок коррексиялик газ ҳисоблаш ускуналари шунингдек, 12 та улгуржи истеъмолчиларга модем алоқа воситаси ҳамда 1168 та улгуржи истеъмолчиларга эса маиший электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилганини таъкидлаб ўтди.

Айни пайтда вилоятдаги газлаштирилган аҳоли хонадонларига ўрнатиш учун жами 138024 дона замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналарига буюртмалар берилган. Бу борада Жиззах шаҳрининг Учариқ ҳамда Раваллиқ маҳаллаларида аҳоли хонадонларини  икки босқичли тизимга ўтказиш мақсадида синов тариқасида 1000 дона замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари 2019 йил октябрь ойига қадар  ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, Давлат дастури бўйича ажратилаётган кредитлар ва яратилаётган иш ўринлари тўғрисидаги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Ибодовнинг ўз ҳисоботида  вилоятдаги 290 та маҳаллада ишчи гуруҳ томонидан 212 минг 980 хонадонларга кириб, 338 минг 355 нафар ёшларнинг тўлиқ рўйхати шакллантирилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Жумладан, ўрганиш жараёнида  тадбиркорлик билан шуғулланиш учун 22916 нафар ёшлар 537 млрд. 49 млн.сўм кредит олиш истагини билдирган, шундан 322 нафар ёшлар 31 млрд 896 млн. 200 минг сўмлик лойиҳа эгаларининг манзилли рўйҳати шакллантирилган.

Умуман, Давлат дастури доирасида ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят бўйича жами 195 та лойиҳага 19 млрд. 668 млн. 300 минг сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, 1165 та янги иш ўринлари яратилган.

Вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида "Ёшлар меҳнат гузари” қурилиши режалаштирилган бўлиб, бу орқали вилоят бўйича жами 158 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Депутатлик эшитуви давомида  "Ҳар бир оила – тадбиркор”,  "Yoshlar - kelajagimiz”  Давлат дастури бўйича ажратилаётган кредитлар ва яратилаётган иш ўринлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Жиззах вилояти бош бошқармаси бошлиғи Илхом Ҳайдаров ҳамда вилоятдаги тижорат банклари масъулларининг ҳисоботлари  ҳам тингланди.

Банк масулларининг қайд этишларича, юқорида тилга олинган Дастурларни амалга ошириш доирасида  вилоят аҳолиси учун 101,2 млрд.сўм маблағ тақсимланган бўлиб, бугунги кунда 59,8 млрд.сўмлик ресурс маблағлари тижорат банкларига келиб тушган. Ушбу маблағлар ҳисобидан "Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури доирасида жорий йилнинг 11 ойи якунига кўра 1570 нафар фуқарога чорвачилик, паррандачилик, тикувчилик, иссиқхона ташкил этиш, маиший хизмат кўрсатиш, ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича жами 38,5 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиб берилган.

Шундан юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва ўз тадбиркорлигини ривожлантириш ёки янгидан ташкил этиш ниятида бўлган 50 та микрофирма ва оилавий корхоналарга жами 5 млрд. 585 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Саида Умаралиева

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!