Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Қозоғистон Ўзбекистонга бензин экспорт қилиш бўйича музокараларни бошлайди

Қозоғистон Ўзбекистонга бензин экспорт қилиш бўйича музокараларни бошлайди

Cана : 05-01-2019   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 69
Қозоғистон қўшни мамлакатларга сотиши мумкин бўлган жуда кўп бензинга эга. Бу ҳақда Daryo хабар берди.

Қозоғистон «Ўзбекнефтгаз» билан нефтни қайта ишлаш заводларидан Ўзбекистонга бензин етказиб бериш бўйича дастлабки музокараларни бошлайди.

«Биз Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистон бозорларига қизиқиш билдирмоқдамиз. Биз бундан манфаатдоримиз», — дейди энергетика вазири Қанат Бозомбаев Қозоғистон бензинининг экспорт салоҳиятига оид саволларга жавоб берар экан.

Ўтган йили Қозоғистоннинг учта нефтни қайта ишлаш заводи модернизация қилинганидан сўнг бозор туриб қолмаслиги учун Қозоғистоннинг бензин экспортини бошлаш нияти борлиги маълум бўлди.

Қозоғистон ва Россия октябрь ойида ёқилғи-энергетика комплексида ҳамкорликга доир битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги протоколни имзолаганди. Ўзгартиришлар Қозоғистон бензинини МДҲ мамлакатларига етказиб беришда эмбаргони олиб ташлаш билан боғлиқ.

Декабрда Канат Бозумбаев Қозоғистон бензинини 2019 йилнинг февралидан Қирғизистонга экспорт қилиниши ҳақида хабар қилганди. 2019 йилда Қозоғистонда бензин экспорти 1,2 миллион тоннани ташкил қилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!