Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Гўшт, гуруч, ёғ ва картошканинг энг қиммати қайси бозорларда экани эълон қилинди

Гўшт, гуруч, ёғ ва картошканинг энг қиммати қайси бозорларда экани эълон қилинди

Cана : 07-01-2019   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 147
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси вилоят марказий деҳқон бозорларида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди. Маълумот 2019 йил 4 январь ҳолатига (1 кг. сўмда) тақдим этилган.

Маълум бўлишича, мол гўштининг энг қиммати Чирчиқда - бир килограмм учун 52 минг сўм. Энг арзон - Нукусда (26 минг сўм).

Қўй гўштининг энг қиммати Тошкентда - 46,6 минг сўм. Энг арзони - Жиззахда - 28 минг сўм. Шунингдек, пойтахт картошка (3,7 минг сўм), пиёз (1,9 минг сўм), сабзи (3,4 минг сўм), тухум (7,8 минг сўм - 10 донаси), гуруч (19,6 минг сўм) нархи бўйича «етакчи»га айланди.

Шу билан бирга, Тошкентда баъзи маҳсулотларнинг нархи энг арзон ҳамдир. Масалан, пойтахтда нафақат энг қиммат картошка, балки энг арзони ҳам бор - 1,2 минг сўм. Пиёз нархида ҳам шуни кузатиш мумкин - 500 сўм.

Энг арзон сабзи Наманганда - 900 сўм, гуруч - Гулистонда (4 минг сўм), ўсимлик ёғи - Андижонда (1 литр учун 8,5 минг сўм). Ўсимлик ёғининг энг қиммати Жиззахда - 13,3 минг сўм.

Энг арзон шакар Гулистонда - 4,5 минг сўм. Бошқа ҳудудларда, жумладан, Нукус ва Тошкентда, у 5,5 минг сўм туради.

Қайд этилишича, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!