Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?

Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Цанчжоу Майти Лайонс" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов жароҳат олгани борасида хабар берилган эди. Аммо футболчи қанча муддатга сафдан чиққани бўйича маълум қилинмаган.

Хитойнинг Titan Sports Plus нашри Аҳмедов жамоасининг шу ойдаги ўйинларини ўтказиб юборишини ёзган. Кўриниб турибдики, терма жамоамиз сардори бир ой майдонга туша олмаслиги мумкин.

Бироқ у қовурғасидаги жароҳатини даволаб Саудия Арабистонида бўладиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларигача тикланиш эҳтимоли бор. Чунки термамизнинг Сингапурга қарши ўйини 7 июнь куни бўлиб ўтади. Вадим Абрамов шогирдлари 11 июнь куни Яман билан куч синашса, 15 июнь куни Саудия Арабистонига қарши саф тортишади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига қадар Дубайда йиғин ўтказиши режалаштирилган. Хориж йиғинида ҳамюртимиз 29 май куни Австралия билан ўртоқлик учрашуви ўтказишади.