Рустам Ассакаловга хато қимматга тушди

Рустам Ассакаловга хато қимматга тушди

Юнон-рум курашчимиз, икки карра ЖЧ совриндори Рустам Ассакалов (-87 кг) Токио-2020 Олимпиадасида чорак финал баҳсини ўтказди.

Тажрибали курашчимиз кун аввалида мухлисларимизга катта умид берди. Бироқ чорак финал баҳсида хорватиялик курашчига қарши баҳснинг 1-бўлимида йўл қўйилган биргина хато барчасини ҳал қилди.

Иван Хуклекнинг ишлаб олган 4 очкосидан сўнг курашчилар бошқа очко олишмади.

Энди бор умидимиз Хуклекнинг финалга йўл олишидан. Шундагина Ассакалов бронза медали учун курашни давом эттиради.