Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Ўзбекистонда турар жойга эгалик ҳуқуқини олиш муддати тугашига 2 ой қолди

Ўзбекистонда турар жойга эгалик ҳуқуқини олиш муддати тугашига 2 ой қолди

Cана : 12-03-2019   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 414

2019 йил 1 майгача давом этадиган акцияда мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва кадастр ҳужжати икки шарт асосида берилади, деб ёзади ЎзА.

 Фото: ЎзА

Ер участкаси (участканинг бир қисми) унга қонун ҳужжатларига мувофиқ, турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ерда жойлашмаган ва ўзбошимчалик билан қурилган иморат шаҳарсозлик талабларини, шунингдек, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахслар ҳуқуқи ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса ёхуд фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса.

Қарор кўп қаватли уйларга ва уларга туташ ер участкаларига ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга, нотурар жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурган иморатга мулк ҳуқуқини олиш учун ўша ҳудуддаги давлат хизматлари марказлари орқали туман (шаҳар) ҳокими номига ариза билан мурожаат қилади. Аризани кўриб чиқиш учун давлат хизматлари маркази томонидан йиғим ундирилмайди, фақатгина бир марталик акция доирасида энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида йиғим тўланади. Агар мурожаат этувчи ёлғон маълумот тақдим этса, ариза рад этилади.

Ариза асосида кадастр хизмати томонидан ўрганилиб, хулоса берилгач, туман комиссияси иморатга мулк ҳуқуқини эътироф этиш ёки рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

Уй-жойга эгалик ҳужжатларининг қонуний расмийлаштирилиши иншоотни тасарруф этиш – сотиш, ҳадя қилиш, ижарага бериш ва бошқа битимлар тузиш ҳуқуқини беради. Бунда мулкни гаровга қўйиб тижорат банкидан кредит олиб, ўз тадбиркорлик, томорқачилик фаолиятини йўлга қўйиш, даромад олиш имконияти ҳам пайдо бўлади.

Акция якунига бор-йўғи 2 ой муддат қолган бўлса-да, бу имкониятдан фойланмаётганлар ҳам кўп. Акция давомида ўтказилган тарғибот-ташвиқотга, уйма-уй тушунтиришларга, сайёр қабулларга қарамай бу долзарб масалага бефарқ ва лоқайд қараётганлар ҳам бор.

Кадастр идоралари маълумотига кўра, Жиззах вилоятида ўзбошимчалик билан қурилган 42 минг 358 та турар жой мавжуд. Бугунги кунгача фуқаролардан Давлат хизматлари марказларига атиги 15 минг 452 та мурожаат келиб тушган. Бу ўзбошимчалик билан қурилган иморатларнинг бор-йўғи 36 фоизи, демакдир.

Ҳужжатсиз, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар аҳоли анча қадимдан яшаб келаётган тоғли туманларда, айниқса, кўп учрайдиган ҳолат. Чунки кўпчилик оилалар ҳовлисига туташ бўш ётган ердан ўғилларига уй қурган, бироқ расмийлаштирмаган. Натижада ҳозиргача ер майдони ноқонуний эгалланган бўлиб қолмоқда.

Бу каби муаммо кўп бўлган Шароф Рашидов туманида ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларнинг эндигина 11 фоизи қонуний расмийлаштирилган, холос. Худди шундай муаммонинг катта қисми тўғри келадиган Бахмал туманида ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларнинг 36 фоизи, Фориш туманида 41 фоизи, Ғаллаорол туманида 44 фоизи расмийлаштирилгани қониқарсиздир.

Табиийки, агар иш шу тахлит суст давом этса, аҳолининг ушбу умумдавлат акциясида берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланмаслик эҳтимоли юқори. Боиси, 2019 йил 1 майда акция муддати якунига етганидан сўнг, бундай имконият қайта берилмайди ва уй-жойга «ноқонуний» тамғаси босилиб, мулкка эгалик ҳуқуқи бўлмайди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!