Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Миллиардер Фаттоҳ Шодиев Сирдарёга 40 миллиард маблағ ажратди

Миллиардер Фаттоҳ Шодиев Сирдарёга 40 миллиард маблағ ажратди

Cана : 11-04-2019   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 488

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Фаттоҳ Шодиев Сирдарёдаги бунёдкорлик ишлари учун 40 миллиард сўм маблағ ажратгани маълум қилинди.

Шу йилнинг 9 апрель куни миллиардер томонидан ташкил этилган "Шодиев халқаро фонди” делегацияси Гулистон шаҳрига ташриф буюрди.

Делегация аъзоларини Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев қабул қилди.

Учрашувда миллиардер Фаттоҳ Шодиев Сирдарё вилояти аҳолиси турмуш тарзини янада яхшилаш, воҳада кенг кўламда амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари учун жамғарма томонидан 40 миллиард сўм маблағ ажратишга қарор қилганлиги билдирилди.

Эътиборлиси, мазкур учрашувдан кўп ўтмай, 10 апрель куни мазкур маблағнинг қарийб 30 миллиард сўми вилоятдаги махсус ҳисоб рақамга келиб тушди.

Айтиш лозимки, ушбу ҳомийлик сармояси "Обод қишлоқ” дастури доирасида чекка қишлоқларни ободонлаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, автомобиль йўлларини,  оқова сув тизимларини мукаммал таъмирлашишларига йўналтирилади.

Шунингдек, маблағнинг бир қисми Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Ховос туманида барпо этилаётган "Xovos city” қурилиш мажмуасига сарфланиши ҳам кўзда тутилган.

Маълумот учун, миллиардер Фаттоҳ Шодиев илк иш фаолиятини Сирдарё вилоятида бошлаган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!