Эндиликда 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин

Эндиликда 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин

Ҳукуматнинг "Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (15.10.2021 646-сон) қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати хабар берди.  

Аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди.

Олдинроқ мутахассис тоифасидаги педагоглар 1,5 йилда олий тоифага эришишлари мумкинлиги ҳақида хабар берилган.

Ушбу қарор билан яна бир қатор янгиликлар жорий этилган бўлиб, улар ҳақида Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.