Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан гўшт импорт қилмоқда

Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан гўшт импорт қилмоқда

 Ўзбекистон 10 ойда хориждан 23,9 минг тонна гўшт импорт қилган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021-йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон хориждан 23,9 минг тонна гўшт импорт қилган.

Гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар қуйидагича:

Беларус — 16,2 минг тонна
Қозоғистон — 3,5 минг тонна
Украина — 2,3 минг тонна
Россия — 606 тонна
Молдова — 600 тонна
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021-йилнинг 9 ойида 1,9 млн тонна гўшт етиштирилган.