Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди

Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди

ЎзР ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти олимлари томонидан тизим ва ҳужайра даражасида ўсимлик моддаларининг хусусиятлари ҳар томонлама тадқиқ қилинади. Фанлар академиясининг бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда турли хом-ашёлардан олинган 80 дан ортиқ маҳаллий воситалар ўрганилган ва шулардан 2 таси истиқболли бўлиб, дори воситалари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ФА хабар берди.

Ўзбекистонда биринчи марта қорақиз экстрактининг флавоноид фракциясидан ажратилган аллергияга қарши “Аллергодаф” ҳамда қорақиз экстрактининг полисахаридлари асосида янги иммунитетга таъсир этувчи “Иммунокор” дори воситалари ишлаб чиқилди. Ҳозирда улар клиник синовлардан ўтказилмоқда.