Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Солиқ имтиёзи янги иш ўринларини яратишга имконият яратади

Солиқ имтиёзи янги иш ўринларини яратишга имконият яратади

Cана : 30-06-2017   /   Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 696

Бугун  барчамизга аён-биз қўлга киритаётган  ютуқ  ва марраларнинг асосий  гарови  ва  ҳал қилувчи кучи бўлмиш фермерлик ҳаракатининг олдида турган муаммоларни ечиш, унинг  қишлоқ хўжалиги самарадорлигини  ошириш, қишлоқ ҳаётидаги ролини кучайтиришдир.

Нафақат  қишлоқ хўжалиги, балки иқтисодиётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида эришилаётган марраларимиз, авваломбор, халқимизга хос меҳнатсеварлик, мардлик ва матонат каби фазилатларда, ҳаёт ўзгариши билан  одамларимизнинг  онги  тафаккури тобора  ўзгариб, уларнинг ўз ерига эгалик, масъулият ва дахлдорлик туйғуси, ўз меҳнатидан манфаатдорлик ҳиссиёти ортиб бораётганида намоён бўлмоқда ва халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Айниқса, Жиззах вилояти учун эксперемент тариқасида  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил майдаги «Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини  рағбатлантиришнинг  янги  ёндашувлари  ва методларини  синаб кўришга  доир  комплекс  чора-тадбирлар тўғрисида»  ги 332-сонли  қарори  шу йуналишда  узоқни  кўзлаб олиб борилаётган ишларнинг самараси деб ҳисоблаймиз.

Хусусан, ушбу қарорга  мувофиқ  2017 йил 1 июлдан  "Жиззах”  эркин иқтисодий  зонаси иштирокчиларга берилган солиқ имтиёзларини (бож тўловлари бўйича имтиёзлардан ташқари)  Жиззах  вилоятида (Жиззах шаҳри  бундан  мустасно) янгидан  ташкил  этилаётган саноат корхоналарига, инвестиция  хажмларидан  қаътий назар  татбиқ  этилади.

Масалан,  айтайлик   Сиз  Пахтакор   туманида  МЧЖ шаклида  саноат  корхонасини  ташкил  этдингиз.

Сизнинг ушбу  корхонангиз   соддалаштирилган  тартибда ягона  солиқ тўлови  тўловчиси ва  қонунчиликда  белгиланган тартибда  товарлар (ишлар, хизматлар) ни сотишдан соф тушумдан 5 фоиз солиқ ставкасида солиқ тўлаш мажбурияти мавжуд.

Агарда, ушбу корхона бир йил давомида жами 100.000.000 ( бир юз миллион) сўмлик соф тушумга эга бўлган тақдирда, 5.000.000(беш миллион) сўм ягона солиқ тўловидан озод этилади.

Солиқ имтиёзи  асосида  ушбу маблағ ўз фойдангизга қолиб, корхонани янада ривожлантиришга ва қўшимча иш ўринларини яратишга имконият яратади.

 

                                                         Бектош  Қувондиқов, Пахтакор туман ДСИ раҳбари


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!