Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Эксперемент: Иссиқхоналарга солиқ имтиёзи

Эксперемент: Иссиқхоналарга солиқ имтиёзи

сана : 01-07-2017   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 475

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ташаббусига кўра, Жиззах вилоятининг барча тадбиркорлик субъектларига, ўз томорқасини ташкил этувчиларга янада қулай шарт – шароитлар яратилмоқда. Шу мақсадда, алоҳида Жиззах  вилояти  учун  эксперемент тариқасида  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги «Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг  янги  ёндашувлари  ва методларини  синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»  ги 332-сонли  қарори   билан  жорий йилнинг 1 июлидан 2021 йил  1 январигача Жиззах вилоятининг иссиқхоналар ташкил этган ва уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган деҳқон хўжаликлари ва жисмоний шахсларнинг қуйидаги шартларда ер солиғидан озод қилиш, иссиқхона майдони:

Жисмоний шахслар  учун – камида 100 квадрат метр (1 сотих);

деҳқон хўжаликларига ажратилган ер участкасида  камида  500 квадрат метр (5 сотих) бўлганда.

Масалан, айтайлик тадбиркорлик  билан  шуғулланувчилар  Ғаллаорол туманида  600  квадрат  метр  (6 сотих)  ер  майдонида  шахсий уй-жойига эга. Шундан,  400 квадрат метрда (4 сотих) уй-жой жойлашган, қолган 200 квадрат  метр  ер майдони  бўш  турибди.  Шу  бўш турган  ер майдонига иссиқхона ташкил этилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (масалан: помидор ва бодринг) етиштирилса, мазкур    ер майдонига солинадиган  ер  солиғидан озод  этилади.

Ҳозирда, 600 квадрат  метр  учун қонунчиликда  ўрнатилган    солиқ суммаси  80.520 (саксон минг беш юз йигирма) сўмни  ташкил  қилади.

         Шу 100 квадрат метр ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  етиштирилган тақдирда хонадон эгалари 80.520 сўмлик солиқдан озод этилади. Қолаверса, ушбу маблағ ва етиштирилган маҳсулотлари  эса уларнинг  қўшимча даромад олишларига имконият яратади.

 

                                                                        Мамаражаб Муродов,

                                                                   Ғаллаорол туман ДСИ раҳбари

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!