Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Микрофирмалар ривожланиш йўлида

Микрофирмалар ривожланиш йўлида

сана : 05-07-2017   /   Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 609

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқат мўл-кўллигини таъминлаш борасида Бахмал туманида фермер ва деҳқон хўжаликларида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва мўл-кўллигини таъминлашда уй хўжалиги, томорқачиларнинг алоҳида ўрни бор.

 Жиззах вилояти учун эксперемент тариқасида  Вазирлар  Маҳкамасининг 2017 йил  31 майдаги «Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини  рағбатлантиришнинг  янги  ёндашувлари  ва методларини  синаб кўришга  доир  комплекс  чора-тадбирлар тўғрисида»  ги 332-сонли  қарорида деҳқон хўжалиги субъектлари устувор йўналиш эканлиги кўрсатилган бўлиб, аҳоли шахсий ва дала томорқаларидан самарали фойдаланиш, уларни зарур бўлган моддий-техника ресурслар билан таъминлашга алоҳида эътибор берилган.

Хусусан,  ушбу  қарорга  мувофиқ 2017 йил 1 июлдан Жиззах вилоятида  жойлашган саноат соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори бекор қилинди.

Масалан,  Бахмал туманида  МЧЖ шаклидаги микрофирмангиз мавжуд бўлиб, унда 25 нафар ходим хизмат қилса, ходимларнинг ўртача иш ҳақи 375.000 сўмни ташкил этади.

Ҳозирда, ҳар бир ходимга бир ойга 375.000 сўм иш ҳақидан қонунчиликда ўрнатилган 15 фоиз ставкада 56.250 сўм, ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори бўйича қўшимча 41.103 сўм (149.775х0.65%-56.250) жами 97.353 сўм мажбурий тўлов ҳисобланади.

Демак, микрофирма  эгаси мазкур имтиёз асосида 25 нафар ходим учун ҳар ойда 1.027.593 сўм ва 1 йилда 12.331.125 сўм харажатлардан озод бўлади.

 

                                                      Шерали Абулқосимов,

                                                 Бахмал туман ДСИ раҳбари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!