Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Жиззахда пиллани қайта ишлашга ихтисослашган қўшма корхона фаолиятини бошлайди

Жиззахда пиллани қайта ишлашга ихтисослашган қўшма корхона фаолиятини бошлайди

Cана : 10-10-2017   /   Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 486

Жиззах шаҳрида "Silk Expert prоcessing” ипак етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси фаолиятини бошлайди.

Қўшма корхона Президентимизнинг жорий йил 29 мартдаги "Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бунёд этилмоқда.

Жиззах шаҳридаги Сайилжойи маҳалласида барпо этилаётган қўшма корхонанинг лойиҳа қиймати 5 миллион долларга тенг. Корхона биринчи босқичда йилига 144 тонна қуруқ пиллани қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Бу кўрсаткични 2021 йилга бориб 576 тоннага етказиш режалаштирилган. Шунингдек, йилига 374 тонна хом пилла қайта ишланади. 2021 йилга бориб бу қувват 1 минг 498 тоннага етказилади.

Корхонада пиллани қайта ишлаш билан бирга, хомашёни шу ернинг ўзида ҳам етиштириш режалаштирилган. Рақамларга кўра, 2017-2018 йилларда 48 тонна, 2021-2022 йилларга бориб йилига 192 тонна пилла етиштириш йўлга қўйилади, ипак қурти боқиш 25 минг қутига етказилади.

Мамлакатимиз ипакчилик саноати ривожида яна бир муҳим қадам бўладиган янги қўшма корхона аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам салмоқли ҳисса бўлиб қўшилади. Янги корхонада 240 янги иш ўрни яратилади.

– Янги корхонада пиллага ишлов беришдан тортиб экспорт учун мато, кийим-кечак ва гилам ишлаб чиқариш жараёнлари тўлиқ амалга оширилиши режалаштирилган, – дейди корхона раҳбари Умиджон Икромов. – Тайёр маҳсулотнинг асосий қисми хорижга экспорт қилинади.

Ҳозирда корхонани қуриш ишлари бошлаб юборилган. Анъанага кўра, ушбу корхонага тамал тоши қўйиш тадбирида иштирок этган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, қурувчилар, хорижлик меҳмонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан заводнинг асосий иншооти пойдеворига келажакка битилган мактуб солинган капсула жойлаштирилди.

 

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!