Савдодан тушган нақд пуллар нега кирим қилинмаяпти?

Тижорат ишларининг ҳам ўзига яраша сир-асрорлари, белгиланган қонуний меъёрлари мавжуд. Бундан деярли барча тадбиркорлар яхши хабардор. Аммо, айрим тадбиркорлар буни ҳамон англаб етмаётгани ҳам бор гап. Кенг имтиёзлардан оқилона фойдаланмасдан,  қинғир йўл билан мўмай даромад орттириш илинжида улар белгиланган тартиб қоидаларга беписандлик билан қарамоқдалар.

Жиззах вилоят Давлат солиқ хизмати органлари солиқ қонунчилиги ва пуллик  хизмат  қоидаларига  риоя  қилиниши юзасидан доимий равишда тезкор тадбирларни ўтказиб келмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 7 октябрь куни  Жиззах Эски шаҳар буюм бозорида фаолият кўрсатаётган "Олим мавсум” хусусий корхонасига қарашли ветеринария дорихонасида назорат тадбири ўтказилди. Мазкур шоҳобча сотувчиси харидорга қилинган харидлар  учун икки минг сўмга харид чеки бермади. Бу ҳам етмаганидек,  савдодан тушган 130 минг сўм нақд пулларни назорат касса машинасига кирим қилишни хаёлига ҳам келтирмади.

         Бу каби назорат тадбири жорий йилнинг 2 октябрь куни  Дўстлик туманида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор Наврўз Тешаевга қарашли савдо шоҳобчасида ҳам ўтказилди. Бу ерда ҳам савдо ходими тижорат ишларининг қонун қоидаларига амал қилмасдан, аксинча  харидорнинг хариди учун бериладиган 10 минг сўм нақд пулга харид чеки ёки унга тенглаштирилган бошқа квитанция беришни унутди. Чунки, харидорлардан тушган 50 минг сўм нақд пуллар  банк ҳазинасига эмас, тадбиркор чўнтагини қаппайтирди.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, вилоятимизда нақд пулда хисоб-китоб қилувчи турғун савдо кўрсатиш шоҳобчалари сони бугунги кунда 4992 тани ташкил этади. Жорий йилнинг 1 октябрь холатига солиқ органлари томонидан 847 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлса, 606 та вазиятда назорат касса машиналарига кирим қилмаслик, 241 та холатда эса назорат касса машиналари ўрнатмаслик, 847 марта нақд пул тушумини банкка топширмаслик  холатлари фош бўлди.  

         Ҳа кўриб турганингиздек, барча назорат тадбирларида тадбиркорлар томонидан қонунбузарликлар аниқланиб, 839 нафар тадбиркорлик субъектларга 155,4 миллион сўм жарима қўлланилди. Ҳар жабҳада бўлгани каби савдо соҳасининг ҳам ўз тартиб-қоидалари, қонунчилик билан белгиланган меъёр чегаралари бўлади. Уларга амал қилмаганлар солиқ текширувида аниқланади ва қонун доирасида жазоланади.


              Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 11 10 2017 йил
0
424

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига