Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Солиқ имтиёзлари тадбиркорлик ривожига хизмат қилмоқда

Солиқ имтиёзлари тадбиркорлик ривожига хизмат қилмоқда

Cана : 12-10-2017   /   Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 581

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби Жиззах вилоятида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, тадбиркорларнинг эркин фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўлами ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борада янги босқични бошлаб берди.

Давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, шу жумладан солиқ имтиёзлари ва преференциялар жорий қилиниши натижасида, вилоятда сўнги беш йил ичида йирик корхоналар сони кўпайиб бормоқда. Бу эса хусусий тадбиркорлик иқтисодиёт тузилишини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди, тез ўзгарувчан бозор талабларига жавоб беради. Улар янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини ошириш имконини бермоқда.

"Nargiza-teks” масъулияти чекланган жамияти Ғаллаорол туманидаги энг йирик саноат корхоналаридан бири саналади. Жаҳондаги етакчи корхоналарда ишлаб чиқарилган  технологиялар билан жиҳозланган корхона цехларида бугун 180 дан ортиқ ёшлар фаолият юритмоқда. Уларнинг қарийб 100 нафари коллеж битирувчилари ҳисобланади.

 

- Япониянинг машҳур "Juki”  фирмасининг 120 та дастгоҳи "Алоқабанк”нинг Жиззах филиали томонидан ажратилган  2,5 млрд. сўм кредит ҳисобига келтириб ўрнатилган бўлиб, унумдор, ҳар томонлама қулай машиналарда хоҳлаган бичимдаги жаҳон андозаларига жавоб бера оладиган  ҳар қандай кийимни тикиш имконияти мавжуд, - дейди корхона раҳбари Сардор Эгамқулов.

Айни пайтда  корхона ходимлари томонидан 28 турдаги болалар ва катталар трикотаж  кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Тайёрланаётган маҳсулот маҳаллий эҳтиёж билан бирга, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.

            Юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожлантириш йўлидаги ортиқча тўсиқ ҳамда ғовларни бартараф қилиш, айниқса, солиқ юкини пасайтириш юзасидан тизимли ислоҳотларнинг амалга оширилиши ана шундай саъй-ҳаракатлар самарасидир.

 

            Абдукарим  Ишназаров, Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи вазифасини бажарувчи

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!