Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Балиқчиликка ихтисослашган “Sultonbek baliq” хусусий корхонасининг даромади 1,5 млрд. сўмдан ошиши кутилмоқда

Балиқчиликка ихтисослашган “Sultonbek baliq” хусусий корхонасининг даромади 1,5 млрд. сўмдан ошиши кутилмоқда

Cана : 18-10-2017   /   Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 696

Карп – катта, тез ўсадиган балиқ тури ҳисобланади. Бу балиқлар оқ амур ва оқ дўнгпешона балиқлар билан бирга етиштирилади. Ўзбекистондаги ҳамма текисликдаги сув ҳавзаларида унинг ёввойи хили – сазан  яшайди. Шу       билан биргаликда 1960 йилдан бери балиқчилик хўжаликларида карп – маданий тури етиштириб келинади.

Ташқи шароитларга жуда бардошли. Карп учун ер ҳавзаларининг шароити жуда қулайдир. Дренаж каналларда яратилган шўрроқ ҳавзаларда ҳам жуда яхши ўсади. Икки-уч ёшда танасининг узунлиги 30-35 см (думсиз) ва оғирлиги 2 кг етганда жинсий балоғатга етади. Оналик тўдаларда 4-5 ва ундан катта ёшдаги балиқлардан фойдаланилади.

Бугунги кунда Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги балиқчилик хўжаликларида  карп билан бирга бошқа турдаги балиқларни етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Sultonbek baliq” хусусий корхонаси Шербек Камолов томонидан 2011 йилда ташкил этилган. Корхонага қарашли сунъий сув ҳавзасига 2016 йил 400 млн. сўм, жорий йилда эса 200 млн. сўм  миқдорида 9 фоизлик ипотека кредити ажратилди.

- Ажратилган кредитга сунъий сув ҳавзамизга боқиш учун балиқ чавоқчалари келтиряпмиз, дейди корхона раҳбари Ш.Камолов.  – Жорий мавсумда 15 тонна толстолобик, 2,5 тонна карп ва 1,4 тонна оқ амур балиқ чавоқчалари билан сув ҳавзамизни балиқлантирдик.

Ўтган 2016 йилда мазкур ҳавза ишчилари томонидан 110 тонна балиқ овланган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 250 тоннагача етказилиши кутилмоқда. Бозорда 1 кг балиқ нархи ўртача 6500 сўмдан иборатлиги инобатга олинадиган бўлса, корхонанинг йиллик даромади қарийб 1 млрд. 625 млн сўмга етиши режалаштирилган.

Ҳозирда  Фориш туманида фаолият кўрсатаётган балиқчилик хўжаликлари сони 54 тани ташкил этади. Ўтган 2016 йилда барча хўжаликлар томонидан 7725 тонна балиқ етиштирилиб, халқимиз дастурхонига тортиқ қилинди. Бу йил ушбу режани 15-18%га  ошириб 8000 тоннага етказиш режалаштирилган.

Айни пайтда соҳани янада ривожлантириш ва тармоқда ишлаётган хусусий тадбиркорларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашда бевосита солиқ идоралари ходимларининг ўрни катта. Шу боис солиқчилар томонидан мунтазам равишда мазкур соҳада фаолият юритаётган тадбиркорларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида тез-тез семинарлар, учрашувлар ташкил этиб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни ўз вақтида тугатиш чоралари кўриляпти.

        

Ҳ.Фозилов - Вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими  бошлиғи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!