Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Солиқ қарздорлиги ундирилмоқда

Солиқ қарздорлиги ундирилмоқда

Cана : 20-10-2017   /   Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 663

Жисмоний ва юридик шахсларнинг  солиқларни ўз вақтида тўламаслиги ёки ундан бўйин товлаши каби ҳолатлар уларга нисбатан қонунда белгиланган  тартибда чора кўрилишига сабаб бўлмоқда.

Жиззах вилояти давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Мажбурий ижро бюроси  ҳудудий  бўлимлари томонидан ҳамкорликда жойларда  суд ҳужжатлари  асосида солиқ қарзини ундиришга қаратилган  кенг қамровли  тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жиззах шаҳрида ўтказилган тадбир давомида  солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган 666 та хўжалик субъектларининг 26322,1 млн.сўмлик қарзларини "Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларни ижро этиш тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида мол-мулкидан ундириш чоралари кўрилди. Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонида тақдим этилган ижро ҳужжатларига асосан "Жиззахагрокимёҳимоя" АЖнинг 1823,4 млн.сўмлик солиқ қарздорлигини мол-мулкидан ундириш мақсадида хатловдан ўтказилди.

Ушбу жамият бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан солиқ қарздорлиги қопланмасдан қолмоқда. 2017 йил 16 октябр куни қарздорнинг юридик манзилига мажбурий ижро бюроси ходимлари билан борилиб, қарздорлиги ҳисобига "Жиззахагрокимёҳимоя" АЖнинг Жиззах шаҳар Зилол МФЙ Р.Исаев кўчаси 9 уйда жойлашган умумий майдони 4916 кв.метр бўлган икки қаватли маъмурий биноси хатланди.

Шунингдек, қарздорга тегишли бўлган "Dell” русумли ноутбук, "Samsung” русумли монитор, 3 дона "Avtech” русумли процессор, 2 дона "Canon” русумли принтер, "LG” русумли монитор, 1 дона "Panasonic” русумли факс аппарати қарздорлик эвазига хатлаб олиб чиқилди.

Умуман, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларни барвақт профилактика  қилиш борасида  амалга оширилаётган ишлар доимий равишда  соҳа ходимларининг  диққат марказида бўлиб келмоқда. Жорий йилда  вилоят солиқчилари томонидан жойларда солиқ тўловчилар билан 210 дан ортиқ  профилактик суҳбатлар ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарликларга нисбатан расмий огоҳлантиришлар берилган.

 

Аббос Ваққосов - Жиззах шаҳар ДСИ бошлиғи

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!