Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Ҳосилдан келган даромад 20 миллион бўлди

Ҳосилдан келган даромад 20 миллион бўлди

сана : 20-10-2017   /   Иқтисодиёт, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 2312

Жиззахнинг Мирзачўл туманида 5 кишидан иборат жамоа 20 сотих ердан мўмай даромад олди.

Йил режасига кўра,  вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича 1 минг 242 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Мирзачўл туманидаги "Азизбек-Тоҳир” масъулияти чекланган жамиятида 20 сотих майдонда барпо этилган иссиқхонадан 20 миллион сўм соф фойда олинди. Масъулияти чекланган жамиятнинг 5 кишилик жамоаси ўтган йили озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш соҳасида янги лойиҳани амалга оширишга киришган эди. Халқ банкининг 60 миллион сўм кредит маблағи ҳисобидан барпо этилган мўъжаз иссиқхона атиги бир йилда мўмай даромад келтира бошлади.

Иссиқхонага 320 туп лимон кўчати ўтқазилиб, ердан самарали фойдаланиш учун қатор ораларига бошқа зироат турлари ҳам экилди. Хусусан, лимон кўчатлари ораларига экилган помидор, булғор қалампири, бодрингдан ҳам яхши ҳосил олинди. Бундан ташқари, турли гул кўчатлари етиштириб сотиш ҳам йўлга қўйилди.

Айни кунларда иссиқхонада чўл иқлим шароитга яхши мослашган "Берта” навли помидор кўчатлари парваришланаётир. 70 кунда етиладиган помидорнинг ушбу нави серҳосиллиги билан ҳам машҳур. Жамоа помидор ҳосилини қишнинг даслабки ойида сотувга чиқаришни режалаштирган.

Ҳ.Фозилов - Вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!