Ш.Рашидов туманида тадбиркорлик субъектларига жами 451 та давлат хизматлари кўрсатилди

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди. Хусусан, "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги ҳамда "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг янги таҳрири қабул қилинди. Бу ҳақда "Jizzax ovozi газетаси ёзмоқда.

Мазкур ислоҳотларни изчил давом эттириш ва мамлакат иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилиниб, Фармон билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслиги тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва ошкоралигини, улардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ҳамда жойларда халқ билан бевосита мулоқотнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида 2017 йил 1 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат ҳам тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш, "Ягона дарча" марказларини самарали бошқариш, улар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда тизимли ёндашувни ҳамда уларнинг бошқа давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигини белгилаш учун хизмат қилмоқда.

Қарорга мувофиқ, туман ва шаҳарларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча" тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2016 йил 28 октябрдаги қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали давлат рўйхатидан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги "Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан фақат Жиззах вилояти тадбиркор ва фермер хўжаликлари учун 2021 йилгача солиқ имтиёзлари ва преференциялари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланиши, касб-ҳунар коллежи битирувчиси бир йил давомида якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган тақдирда, бир йил фаолият кўрсатиш шарти билан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилади.

Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 3741-моддасига асосан якка тартибдаги тадбиркорнинг ходими коллеж битирувчиси бўлса у ўн икки ой давомида солиқ тўлашдан озод этилади.

Марказимиз томонидан 2017 йилнинг ўтган ойларида 1338 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилди, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган 16 турдаги рухсатномаларни бошқа идораларга бормасдан расмийлаштириш амалга оширилди.

Тадбиркорлик субъектларига жами 451 та давлат хизматлари кўрсатилди. Бу саъй-ҳаракатлар тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг мавжуд тарқоқ тизими ўрнига янги, яхлит тизимини яратишга қаратилгандир.

2017 йил давомида тадбиркорлик субъектларига яна 18 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш белгиланган. Ижобий амалиётни янада кенгайтириш мақсадида амалдаги қарорларга асосан 2020 йилгача яна 68 турдаги лицензия ва рухсатномаларни "Ягона дарча" марказлари орқали расмийлаштириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, берилаётган имтиёзлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар шубҳасиз, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишни янги сифат босқичига кўтаришга, аҳолининг давлатга нисбатан ишончини оширишга,"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак"деган эзгуғояни ҳаётга жорий этишга кўмаклашади.

Н.БЕКМУРОДОВ,

Шароф Рашидов тумани тадбиркорлик субъектларига

«Ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона маркази директори

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига