Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Алкогол нархи ўртача 25 фоизга ошади

Алкогол нархи ўртача 25 фоизга ошади

Cана : 01-01-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 517

Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар ўртача 25 фоизга оширилди.

Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 2018 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотлар учун янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни тасдиқлади.

Ишлаб чиқарувчилар учун винонинг энг кам улгуржи-сотиш нархини 1 литр учун 5400 сўмдан 6500 сўмга, энг кам чакана нархи эса 6500 сўмдан 7800 сўмга (20 фоиз) оширилди.

Ароқ ва ўткир алкоголь маҳсулотлари учун улгуржи-сотиш нарх аввалги 12,9 минг сўм ўрнига энг камида 16 минг сўм, чакана нарх эса 15500 сўм ўрнига 19,2 минг сўм қилиб белгиланди.

Конякнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 17,2 минг сўмдан 22 минг сўмга, чакана нархи эса 20,6 минг сўмдан 26,4 минг сўмга (28 фоиз) оширилди.

Алкогол маҳсулотларини ушбу нархлардан паст баҳоларга сотиш тақиқланади.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!