Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 10 январга қадар тўлашни унутманг

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 10 январга қадар тўлашни унутманг

Cана : 07-01-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 627

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-454 сонли Қонунига мувофиқ:

 

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 285 моддасига ўзгартириш киритилиб, ер солиғининг ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилининг 10 январига қадар тақдим этилиши;

Шунингдек, Солиқ кодексининг 286 моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ ер солиғини тўлаш юридик шахслар томонидан ҳар ойнинг 10 кунига қадар ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454 сонли қарорига мувофиқ ер солиғи ставкаси 2017 йилга нисбатан 1,15 фоизга индексация қилинди ва мазкур қарорнинг 19 иловасида келтирилган ставкалар бўйича тасдиқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўловчилари диққатига !!!

Солиқ кодексининг 285 моддасига мувофиқ 2018 йил учун ер солиғининг ҳисоб-китобини ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига жорий йилнинг 10 январига қадар тақдим этилиши;

Шунингдек, Солиқ кодексининг 286 моддасига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ҳар ойнинг 10 кунига қадар йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлаб борилиши сўралади.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!