Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Мирзачўлда саноат йўналишида 33 та лойиҳа яратилади

Мирзачўлда саноат йўналишида 33 та лойиҳа яратилади

Cана : 25-01-2018   /   Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 387

Яқинда Мирзачўл тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 332-сонли, 2017 йил 5 июндаги 351, 352-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб - қувватлаш йили” муносабати билан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Худайбердиев сўзга чиқиб Мирзачўл туманида юқорида кўрсатилган қарорлар ижроси қониқарсиз аҳволдалигини, қарорда кўрсатиб ўтилган имтиёзлар ҳанузгача мутасадди раҳбарлар томонидан тадбиркорларга батафсил равишда етказилмаганлиги, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида 2018-2019 йилларга шакллантирилган саноат, хизмат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги истиқболли лойиҳалари чуқур таҳлил қилинмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига қилган ташрифи давомида амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларда амалий ишлар ўта қониқарсиз аҳволда эканлиги айтиб ўтди.

Йиғилиш давомида 2018 йил туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ташкил этиладиган истиқболли лойиҳалар манзилли рўйхатини қайтадан кўриб чиқиш тавсия этилди. Бир кун ичида манзилли рўйхат қайта тасдиқланиб вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасига тақдим этиладиган бўлди. Техник спирт ишлаб чиқариш лойиҳаси ташаббускори бўлган "Toshkent flexo Plates Solutions” МЧЖ белгиланган тартибда "Arhad chemicls” МЧЖ га алмаштирилади. "Самарқанд Мирзачўл” хусусий корхонасининг тўй ва тантаналар ўтказиш мажмуасни ўз муддатида ишга тушириш чораларини кўрилади.

Туман хокимининг ўринбосарлари тегишли корхона ва мутасадди ташкилотлар билан биргаликда туман аҳолисини ҳунармандчиликка кенг жалб этиш чораларини кўриши белгиланди. Айни пайтда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тижорат банклари томонидан 4 фоизли имтиёзли кредит берилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Туманда фаолият кўрсатаётган 6 та корхона ва ташкилотларнинг 35 млрд.сўмлик даромадларини туманда акс эттириш чораларини кўриш, комплекс таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар томонидан Ҳукумат раҳбарлари томонидан берилган вазифаларни ўз вақтида таъминлаш бўйича алоҳида назорат ўрнатиш ва амалга оширилган ишлар бўйича вилоят ҳокимлигига маълумот тақдим этиш вазифалари топширилган.

Жиззах вилоят АТ Халқ банки ҳамда унинг Мирзачўл туман филиали Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йилда Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, Мирзачўл туманида туячиликни янада ривожлантириш учун банк томонидан 300 бош туя лойиҳаси рўйхатини шакллантиради.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармаси томонидан "Гагарин минерал сувлари” МЧЖ раҳбарининг корхонага тегишли ҳозирги кунда бўш турган бинодан самарали фойдаланиш мақсадида меҳмонхона ташкил этиш таклифи инобатга олинди.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармаси, вилоят Солиқ бошқармаси билан биргаликда "нол” харид қийматида берилган ва олдин хусусийлаштирилган ҳозирги кунда фойдаланилмаётган бўш турган бинолар рўйхатини шакллантириш ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида’’ги ПҚ-2796-сонли қарорида кўрсатилган тартибда таъсирчан чоралар кўрилади.

Вилоят солиқ бошқармаси томонидан туманда фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш ва солиқ тўловчиларга яратилаётган имтиёзлар ҳамда қулайликлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилади. Қўлланилаётган имтиёз ва қулай имкониятлар тўғрисида www.soliq.uz, www.sangzor.uz сайтларида ёритилиб борилиши тавсия этилди.

АТБ "Агро банк” 5 та, "Ҳамкорбанк” 4 та, "Алоқа банк” 4 та, "Турон банк” 5 та, "Асака банк” 5 та, Ипотека банк” 5 та ва "Қишлоққурилишбанк” 5 та жами 33 та саноат йўналишидаги лойиҳалар рўйхати шакллантирилиб, туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда вилоят ҳокимлигига тасдиқланган тармоқ жадвалини тақдим этиш вазифаси топширилди.

 

Зафар Сайдовов – Мирзачўл туман ДСИ бошлиғи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!