Якка тартибдаги тадбиркор. Назорат-касса машинасини қўллаш

1-қадам. НКМни харид қилиш

Давлат реестрига киритилган НКМлар маҳаллий ва хорижий назорат-касса машиналари моделларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек назорат-касса машиналарини импорт қилиш ва сотиш билан шуғулланувчи юридик шахслардан харид қилинади. Ушбу юридик шахслар назорат-касса машинаси моделини Давлат реестрига киритиш ташаббускори (ариза берувчи) бўлишлари мумкин.

Ҳуқуқий асос

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган "Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Фаолиятининг ўзига хос хусусияти сабабли нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги юридик ва жисмоний шахсларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.(Масалан, газета ва журналлар сотиш фаолиятини амалга оширувчилар).

Ҳуқуқий асос

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган "Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари” Рўйхати.

Эътибор беринг!

Давлат реестрига киритилмаган назорат-касса машиналари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга йўл қўйилмайди.

Давлат реестрига киритилган назорат-касса машиналарини Давлат солиқ қўмитасининг soliq.uz сайти дан билиб олишингиз мумкин.

2-қадам. НКМни солиқ органларидан рўйхатдан ўтказиш

Якка тартибдаги тадбиркор НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкасини олиш учун турғун шохобча жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, паспортидаги маълумотлар, почта манзили, турғун шохобча жойлашган жойнинг манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, банк реквизитлари, алоқа қилинадиган телефонлар, зарурат бўлганда электрон манзил кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш ҳақидаги ариза;

б) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органлар томонидан берилган фискал хотирага эга бўлган НКМнинг мувофиқлик сертификати нусхаси;

г) турғун шохобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (бинонинг ижара шартномаси, ордер (далолатнома ва шу кабилар);

д) нақд пул тушуми хизмат кўрсатувчи банк билан инкассация қилинганлиги тўғрисидаги шартноманинг нусхаси ёхуд ҳисоб-китоб рақами мавжудлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк билан тузилган шартноманинг нусхаси;

е) фискал хотирага эга бўлган НКМга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашга тузилган шартноманинг нусхаси;

ж) фискал хотирага эга бўлган НКМнинг хизмат кўрсатиш дастурлари ва фискал хотираси дастурлари ҳолати, шунингдек бегона техник ўзгаришлар йўқлиги (бирор-бир ташқи ўзгаришлар йўқлиги ва эталон версияларга мувофиқлик) юзасидан хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг хулосаси нусхаси;

з) тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб тикилган, хўжалик юритувчи субъектнинг муҳри билан тасдиқланган кассир-операциячининг назорат-касса дафтари (фискал хотирага эга бўлган НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкасини беришда ариза берувчига қайтарилади);

и) ҳисобдан чиқариш тўғрисида белги қўйилган ҳолда фискал хотирага эга бўлган НКМнинг олдинги рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш карточкасини ҳисобдан чиқаришда - фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг фискал хотираси ҳисоблагичининг кўрсаткичларини қайд этиш далолатномасининг нусхаси (агар фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси олдин рўйхатдан ўтказилган ва рўйхатдан ўтказишдан чиқарилган бўлса).

Эътибор беринг!

Ҳужжатлар бевосита почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари порталидаги "ЯТТлар назорат касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш” хизмати орқали юборилиши мумкин. Бунда электрон тарзда уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома юборилади.

3-қадам. НКМни рўйхатданўтказиш карточкасини олиш

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилади ва фискал хотирага эга бўлган НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилади ва фискал хотирага эга бўлган НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Эътибор беринг!

Агар тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса давлат солиқ хизмати органлари ариза берилган пайтдан бошлаб 5 иш кунидан ортмаган муддат ичида фискал хотирага эга бўлган НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкасини хўжалик юритувчи субъектга тақдим этади.

Ҳуқуқий асос

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 1-иловаси "Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини берган ҳолда фаолият амалга ошириладиган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш” Тартиби.

Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 01 02 2018 йил
0
223

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига