Жиззахга Испаниянинг “WES” компанияси директори Хосе Антонио Эстебан Виллежас келди

 

Жиззах вилоят ҳокимлигига "BMB Trade Group” компанияси вакиллари - Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматкулов, директор ўринбосари Анвар Саъдуллаев, раис маслаҳатчиси Карим Давлетмендов, бош ҳисобчи Фаррух Меллиев, халқаро бўлим бошлиғи Хуршид Расулов ва Испаниянинг "WES” – "Western Export Solutions” компанияси директори Хосе Антонио,"Sercobe” компанияси раҳбари Хектор Родригес, "Frugarva” компанияси раҳбари Мариано Гонсалез ва "Ecamed” компанияси раҳбари Хосе Луис ташриф буюришди.

Делегацияни вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Эгамов, вилоят инвестиция бошқармаси бошлиғи Шерзод Иномов, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят ер ресурслари ва кадастр бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда Ш.Рашидов тумани ҳокими биринчи ўринбосари кутиб олди.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Эгамов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, Ш.Иномов томонидан Жиззах вилоятининг инвестицион салоҳияти тақдимоти намойиш этилди.

"WES” – "Western Export Solutions” компанияси директори Хосе Антонио Эстебан Виллежас сўзга чиқиб, унинг компанияси қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритиши, замонавий қишлоқ хўжалиги тизимларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириши, бугунги кунда Ш.Рашидов туманида агрологистика комплексини яратиш бўйича лойиҳани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун ташриф буюрганлигини таъкидлади.

Ш.Рашидов туманида режалаштирилган логистика агрокомплекси лойиҳасига Испания компанияси томонидан 5 млн. евро миқдорида хорижий инвестиция киритиши режалаштирилган. Инвесторлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожланган давлатлар даражасига олиб чиқиш учун қўлидан келган ёрдамини аямаслигини таъкидлашди.

Ушбу лойиҳа орқали Европа стандартларини Республикамизга олиб кириш, "Global GAP” стандартларини жорий этиш мақсад қилинган. Хусусан, ушбу лойиҳа орқали биринчи босқичда вилоятда йилига 50 млн. доллар экспорт қилиш имконияти яратилади.

Ҳозирги кунда Испанияда айнан Ўзбекистон Республикаси билан савдо, иқтисодий масалаларни янада ривожлантириш мақсадида "Испания-Ўзбекистон” жамғармаси ташкил этилган. Инвесторнинг таъкидлашича, ушбу жамғарма маблағларини тез кунларда турли лойиҳаларга йўналтириш долзарблиги таъкидланди.

Инвесторлар томонидан бир неча бор вилоятимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги имкониятлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича катта қизиқиш билдирилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш орқали Испания давлати ўзининг технологиялари, ноу-хаулари ва кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйишни таъкидлаб ўтди. Вилоятда етиштирилаётган ковул маҳсулотини айнан ҳудудда қайта ишлаш ва сўнгги истеъмолчига етказиш орқали юқори қўшилган қиймат яратиш долзарблигини таъкидланди.

Тақдимот давомида қайд этилган "Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида аччиқ бодом етиштириш ва уни қайта ишлаш имконияти мавжудлиги инвесторларда қизиқиш уйғотди.

Расмий учрашувдан сўнг, хорижий инвесторлар вилоят инвестиция бошқармаси бошлиғи Ш.Иномов билан биргаликда Ш.Рашидов туманидаги истиқболли лойиҳа - агрологистика комплекси учун ажратилган ер майдонига бориб яқиндан таништирилди. Ушбу ер майдонининг қулай жойда жойлашганлиги ва ер унумдорлиги инвесторларга маъқул бўлди. Мазкур ер майдонида дастлабки ерга ишлов бериш ишлари Испания компаниясининг малакали мутахассиси иштирокида амалга оширилишига келишиб олинди.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига