Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Жиззахда ҳар чоракда қуён гўшти экспортидан қўшимча 400 минг АҚШ доллари фойда қилиш имконияти бор

Жиззахда ҳар чоракда қуён гўшти экспортидан қўшимча 400 минг АҚШ доллари фойда қилиш имконияти бор

Cана : 06-03-2018   /   Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 439
 

Ғаллаорол туманидаги "Икром Маҳмудов” фермер хўжалиги томонидан ўтган йили Италия ва Янги Зеландиядан 5000 та зотдор қуёнлар олиб келинган эди. Ҳозирда Россия Федерациясининг "Агро Маркет” компаниясига қуён гўштини етказиб бериш юзасидан экспорт шартномаси тузилган. Ушбу қуёнлар учун озуқа манбаи бўлган буғдой донини ҳозирда бозорларимиздан килограммини ўртача 1600-1800 сўмдан ҳарид қилиш мумкин. Биржада эса буғдой донининг нархи ўртача 820-860 сўмни ташкил этади. Фермер хўжалигининг буғдойга бўлган ойлик эҳтиёжи 60-65 тоннани ташкил этиши ҳисобга олинадиган бўлса, бозордан ҳарид қилинадиган дон билан экспорт қилинадиган қуён гўштининг таннархи умуман қопланмайди. Биржа орқали буғдой ҳарид қилинадиган бўлса, ҳар чоракда 400.000 АҚШ доллари, бир йилда эса 1.200.000 АҚШ доллар миқдорида парҳезбоп қуён гўшти хорижга экспорт қилиш имконияти яратилар эди.           

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасида вилоятда экспорт-импорт фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари, бош ҳисобчилари ва экспорт-импорт операциялари бўйича масъул ходимлар иштирокида йиғилишда бу масала фермер хўжалиги раҳбари Э.Ҳайдаров томонидан алоҳида таклиф сифатида айтиб ўтилди. Бунинг натижасида экспор 30 фоизга ошиб, импорт ҳажми ҳам шунча миқдорга камайиши кутилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йил 27 февраль куни "Экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини тўлиқ таъминланишини ташкил этиш тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари зиммасига қаторвазифалар берилган эди.  

         Йиғилишда сўз олган вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари И.Муҳаммадиев ҳамда  бошқарма "Валюта назорати” шўъбаси бошлиғи Т.Мамажоновлар сўзга чиқиб ушбу соҳада тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона қонунчилиги бўйича берилган имтиёзлар, яратилган қулайликлар ҳамда экспорт фаолиятини солиққа тортиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида ахборот бердилар.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан билдирилган эътироз ва таклифлар умумлаштирилиб Жиззах вилоят ҳокимлигига, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вилоят бошқармаларига мурожаат хатларини юбориш лозимлиги белгиланди.

Айни пайтда барча туман (шаҳар) ларда Мева-сабзовотчилик кластерларини ташкил қилиш каби тадбирларни амалга ошириш борасида экспортни камида 50 фоизга кўпайтириш бўйича "йўл харитаси”ни 2 кунлик муддатда ишлаб чиқилиши тавсия этилди.

 

Жиззах вилояти ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва

ҳуқуқий ахборот бўлими

  dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!