Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Мамлакатимизда I Халқаро матбаа форуми ўтказилади

Мамлакатимизда I Халқаро матбаа форуми ўтказилади

Cана : 06-03-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 318
2018 йил 14-15 март кунлари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги "А2 DIGITAL” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда "Инновацион технологияларнинг янги қирралари” шиори остида мамлакатимизда I Халқаро матбаа форумини ўтказади.

Форумда Америка Қўшма Штатлари, Россия, Германия, Исроил, шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан йирик матбаа корхоналарининг вакиллари иштирок этадилар.

Форум доирасида Ўзбекистонда матбаачилик соҳасига татбиқ этилган инновацион технологиялар ва эришилган натижалар, соҳанинг истиқболдаги ривожланиш тенденциялари хусусида назарий ва амалий мулоқотлар, тақдимотлар ва учрашувлар ташкил этилади.

"Инновацион технологияларнинг янги қирралари” I Халқаро матбаа форумида иштирок этиш истагида бўлганлар интернетдаги – www.ipforum.uz манзили орқали рўйхатдан ўтиши, шунингдек, мазкур форум билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлиши мумкин.

"Инновацион технологияларнинг янги қирралари” I Халқаро матбаа форумига барча қизиқувчилар таклиф этилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Элбек кўчаси, 8-уй.

Тел: 244-35-35

Ташкилий қўмита
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!