Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Бахмалда икки ойда маҳаллий бюджетга 687 миллион сўмдан ортиқ солиқ ундирилди

Бахмалда икки ойда маҳаллий бюджетга 687 миллион сўмдан ортиқ солиқ ундирилди

Cана : 12-03-2018   /   Иқтисодиёт, Жиззах янгиликлари, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 414

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги "Маҳаллий бюджетнинг даромадлари базасини кенгайтириш заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли  қарори  ижросини таъминлаш бўйича  Бахмал  тумани Давлат  солиқ  хизмати органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда жорий  йилнинг январь ва февраль ойларида 85 нафар якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтди. Фаолиятини вақтинча тўхтатган  24  нафар тадбиркор ўз фаолиятини қайта тиклади. 

Бюджет даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш йўналишида мақсадида солиқ ходимлари томонидан ўтказилаётган профилактика тадбирлари жойларда солиққа оид жиноятчилик ва турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, шунингдек, амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг базасининг кенгайишига ва уларнинг йиғилувчанлигини ошишига сабаб бўлмоқда. Солиқ ходимлари томонидан  туманда жойлашган корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, деҳқон бозорлари ва савдо коплекслари ҳудудларида фуқаролар билан 2018 йилнинг 1 март ҳолатига 1687 маротаба тушунтириш ишлари олиб борилди. Эътиборлиси, мазкур профилактик тадбирлар давомида жойларда содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва уларни келтириб чиқарувчи омиллар ўрганилиши йўлга қўйилган. Туман ҳудудида ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб, бозор маъмурияти ва давлат солиқ хизмати органлари масъул ходимларидан яшириниб юрган айрим шахслар билан юзма-юз суҳбатлар ўтказилиши натижасида жорий йилнинг февраль ойида 13 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишига эришилди.

- Туман марказида озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаман, дейди фуқаро Рустам Ҳамидов. Тадбиркор сифатида ҳеч қандай ҳужжатим йўқ эди. Туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, қонуний тартибда тадбиркорлик фаолиятимни бошладим.

Шуни айтиш лозимки, туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан олиб борилган профилактик суҳбатлар  натижасида  2017 йилда туманда 238 нафар якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтди. Бунинг натижасида маҳаллий бюджетга 320,9 млн сўм маблағ тушиши таъминланди. 28 нафар фуқаро ёлланма ишчи сифатида доимий иш билан таъминланиб,  бюджетга 18,6 млн сўм солиқ ва давлат мақсадли   жамғармаларига мажбурий ажратмалар ундирилди.

                                     Хусниддин Соатов, Бахмал тумани ДСИ бошлиғи ўринбосари

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!