Форишда пенсия ва нафақа олувчилар бугунги кунда қанча?

Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бўлимда 2018 йил 1 март ҳолатига ёшга доир пенсия олувчилар 5126 нафар, ногиронлик пенсияси олувчилар 791 нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчилар 818 нафар, ижтимоий нафақа олувчилар 1240 нафар бўлиб, жами пенсия ва нафақа олувчилар 7975 нафарни ташкил этади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декардаги ПФ-5291-сонли «Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони талаблари бўйича республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган пенсионерлар, жумладан, ижодий фаолият билан банд бўлган шахсларга давлат томонидан ғамхўрлик қилиш, шунингдек, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими изчил такомиллаштирилиб борилмоқда.

Жумладан, фармонга кўра 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ишлаши ва фаолият соҳасидан қатъи назар, республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Халқ…», «Хизмат кўрсатган … арбоби» ва «Хизмат кўрсатган…» фахрий унвонларига эга пенсионерларга:

- илм-фан, адабиёт ва санъат асрларини яратганлиги ҳамда улардан фойдаланилаётганлиги учун фақат муаллифлик мукофоти (гонорар) кўринишида даромад олаётган, лекин меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга оширмаётган пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши жорий этилди.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра тайинланган пенсия ва нафақалар ҳисобланиши тўғрилигини текшириш натижасида аниқланган ортиқча тўланган пенсия ва нафақаларнинг қолдиқ суммаси – 65 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги фуқаролардан, шунингдек, 2010 йилгача бўлган даврда тайинланган пенсия ва нафақаларнинг ортиқча тўланган пули қолдиқ суммаларини ҳисобдан чиқариш чоралари кўрилди. Жумладан, пенсия жамғармаси туман бўлимида тайинланган пенсия ва нафақаларнинг тўғри ҳисобланганлигини текшириш натижалари бўйича аниқланган суммалар бўйича – ёши 65 га тўлган ва ундан ошган фуқаролардан, шунингдек, 2010 йилга қадар тайинланган пенсия ва нафақалар бўйича ортиқча тўланган жами 48 нафар пенсия ва нафақа олувчининг 2018 йил 1 январь ҳолатига 78901853,64 сўмлик қолдиқ суммалари ҳисобдан чиқарилди.

Яна шундай тартиб жорий этилдики, унга мувофиқ пенсионер Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг ортиқча тўланган пенсия суммасини ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик у аниқланган санадан бошлаб кўпи билан уч йил учун суд орқали ундирилиши кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш, судларга ишнинг юридик фактини белгилаш қисмида шахсларнинг иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги даъволарини кўриб чиқишга доир тавсиялар берилиб борилмоқда.

Хуршид ҚЎНАРОВ,

пенсия жамғармаси туман

бўлими бошлиғи ўринбосари

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига