Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонига доир маълумот берилди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонига доир маълумот берилди

Cана : 10-04-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 199

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра 32763,7 минг кишини ташкил этди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16583,0 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 16180,7 минг кишини (49,4 %) ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йил январь-мартҳолатига кўра, аҳоли сони 107,0 минг кишига кўпайди. Тирик туғилганлар сони 147,0 мингнафарни ташкил этди. Вафот этганлар сони 37,8 минг нафар экани қайд этилди. ФҲДЁ бўлимларида 52,1 мингта никоҳ ва 8,1 мингта ажралишлар рўйхатга олинди.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида - 3733,7 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 %ни) ва Фарғона вилоятида - 3631,0 минг кишини (11,1 %), аксинча энг кам аҳоли сони Сирдарё вилоятида - 818,4 минг кишини (2,5 %) ва Навоий вилоятида - 961,3 минг киши (2,9 %) ташкил этди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!