Миллий университетнинг Жиззах филиали талабаси грант ғолибига айланди

Миллий университетнинг Жиззах филиали талабаси грант ғолибига айланди

Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “KROXUS SOFT” MChJ билан ҳамкорликда “Web-дастурлаш” курси доирасида ёзги таътил тренинг дарслари ташкил этилди.

Бу еса ўз навбатида кўпчилик талабалар учун ижобий имкониятлар яратиб берди. Мана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, филиалнинг бир гуруҳ талабалари “One Million Uzbek Coders” лойиҳасида фаол иштирок этишмоқда.

Ушбу талабалар орасида биринчилардан бўлиб филиалнинг 1-босқич талабаси Рахматов Дилмурод, “One Million Uzbek Coders” лойиҳасида иштирок этди.

Барча босқичларни муваффақиятли якунлаб, Nanodegrees имтиҳони натижасига кўра, грант ғолибига айланди. Филиалнинг яна 5 нафар иқтидорли талабалари лойиҳанинг Nanodegrees босқичига етиб келишди.