Форишга нўхот катта фойда келтирмоқда

Фориш туманида экспортбоп дуккакли экинлар экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Туманнинг тоғ орти «Нарвон», «Мустақиллик», М.Оролов номли ва «Гараша» агрохизмат марказлари ҳамда Қизилқум, Фориш ҳудудларидаги лалмикор ерларда қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш имкониятлари мавжуд.

Ўтган йили тумандаги фермер хўжаликлари томонидан 1213 гектар майдонда нўхат етиштирилиб, 606 тонна ҳосил олинди. Бундан ташқари 221 гектар ерга мойли экин – масхар экилиб, 133 тонна ҳосил олинди.

-Нўхат етиштириш кам харажат бўлиб, яхшигина даромад берадиган экин. Бу йил 7 гектар майдонга нўхат экишни режалаштирганмиз, - дейди «Нарвон» агрохизмат маркази ҳудудидаги «Шоҳтолиб» фермер хўжалиги раиси Отамурод Баҳромов. – Ўтган йили бозорларимизда бир килограмм нўхат нархи 13-15 минг сўмгача чиқди. Нўхатни асосан апрель ойининг биринчи ярмигача экилади.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу йил туман бўйича 175 гектар майдонга сабзавот, 618 гектар ерга полиз экинлари экилади. 24 гектар ерда янги боғ, 12 гектар ерда токзор, 5 гектар ерда тутзор ташкил этилади.

Холдор ТОҒАЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига