Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Ўзбекистонда ўрта ҳисобда аҳоли қанча даромад олади?

Ўзбекистонда ўрта ҳисобда аҳоли қанча даромад олади?

Cана : 16-04-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 270

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-март ҳолатига аҳоли умумий даромадлари 43,2 трлн. сўмни, бир кишига ўртача ҳисоблаганда 1,3 млн. сўмни ташкил этди.

Реал даромадлар номинал даромадларни чакана нархлар ва тарифлар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда номинал даромадларнинг реал харид қилиш қобилиятини ифодалайди. Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳолининг умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 110,6 фоизни, аҳоли жон бошига умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,8 фоизни ташкил этди.

Аҳолининг умумий даромадига пул даромадлари ва натура шаклидаги даромадлар киради ҳамда доимий асосда, такрорланувчи хусусиятга эга бўлган, йиллик ёки ундан кам вақт оралиғидаги даврда уй хўжалиги ёки унинг алоҳида аъзоларига тушадиган тушумлардан таркиб топади.

Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлари бўйича Тошкент шаҳрида (3310,7 минг сўм) ҳамда Навоий (2111,4 минг сўм), Бухоро (1414,3 минг сўм) ва Тошкент (1403,6 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлари қайд этилганлиги кузатилди. 

Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиш суръати Хоразм вилоятига (15,1 фоиз) тўғри келади. Шунингдек, Самарқанд (14,4 фоиз), Сурхондарё (13,7 фоиз), Андижон (12,6фоиз), Наманган (10,4 фоиз) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (9,8 фоиз) аҳоли жон бошига умумий даромад кўрсаткичларининг реал ўсиш суръатлари республика даражасидан юқорини ташкил этган. 

Аҳолининг умумий даромадлари ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши асосан умумий даромадлар таркибида 59,6 фоиз улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар) ва 32,2 фоизни ташкил этувчи трансфертлардан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.

Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!