Дунёдаги энг қиммат музқаймоқлар

 

Дунёда ҳар йили минглаб тонна музқаймоқ ейилади. Бу ширинликни истеъмол қилиш авжига чиқадиган пайт ёзнинг жазирама ойларига тўғри келади. Музқаймоқнинг турлари жуда кўп, аммо шундай қимматбаҳолари ҳам борки, ҳамманинг чўнтаги кўтармаслиги аниқ.

"Strawberries Arnaud” — 1400000 доллар

Ишонмаслигингиз мумкин, аммо бу музқаймоқ чиндан ҳам шунча туради. Музқаймоқ ванилли бўлиб, унда энг яхши қулупнай ва 4,4 қиротли пушти бриллиант билан безатилган узукни топишингиз мумкин. Аммо хурсанд бўлишга шошилманг, узук — шунчаки безак, уни қайтариб беришга тўғри келади. Музқаймоққа қимматбаҳо портвейн қўшиб берилади, шунингдек, музқаймоқхўрлик жараёнида жаз ансамбли мусиқа чалиб туради.

"Absurdity Sundae” — 60000 доллар

Номи бемаъниликни англатадиган музқаймоқ шунчаки десерт эмас. Унга ҳам бир нима, яъни Африкадаги Килиманжаро тоғига сафар қилиш учун йўлланма илова қилинади. Айнан шу йўлланма билан беш юлдузли меҳмонхонага йўл оласиз. Чўққига чиқасиз, музқаймоқни сизга ўша ерда тортишади.

"Frrrozen Haute Chocolate Ice Cream” — 25000 доллар

Пломбир Нью-Йоркдаги "Serendipity3” ресторанида сотилади. Бу — бош ошпаз ва Euphoria New York заргарларининг ҳамкорликдаги иши. Музқаймоқни егандан сўнг истеъмолчи бриллиантлар билан безатилган қадаҳ, тилла билагузук ва тилла қошиқни ўзи билан олиб кетиши мумкин.

"Three Twins Ice Cream Sundae” — 3333 доллар

"Бу шунчаки музқаймоқ эмас” — дунёнинг энг қиммат десертларини шундай шоир билан сотишади. Бу сумманинг учдан бир қисмини маҳаллий ер трастига эҳсон қилади, қолган 2222 доллари ҳам бекорга сарфланмайди. Буюртмага шароб билан бирга дизайни 1850 йилга тегишли эксклюзив қошиқчалар илова қилинади.

"Golden Opulence Sundae” — 1000 доллар

"Олтин сероблик” ажойиб таъмли ваниль ва шоколад, трюфель, икра, марципан, олтин драже ва еса бўладиган тилладан иборат. Музқаймоққа яна бошқа нарсаларнинг илова қилинса, нархи янада ошади.

"The Victoria” — 1000 доллар

Бу музқаймоқ ҳам тилласиз эмас. Ванилнинг уч хили (Мексика, Таити ва Мадагаскар ванили), эксклюзив шоколад, кўпиртирилган қаймоқ, ёнғоқлар, карамель, қайноқ помадка, тилла — буларнинг барини Чикагода сотиладиган музқаймоқдан топиш мумкин.

"Mauboussin Mega Sundae” — 1 000 доллар

Ажойиб ванилли пломбир, печенье, трюфель, яхши кўпиртирилган қаймоқ, тилла ёрма, шарбат. Музқаймоққа шоколадли ликёр илова қилинади. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Пломбирга бриллиантлар билан безатилган платина узук безак бўлади.

"The Black Diamond” — 817 доллар

"Қора бриллиант” музқаймоғини Дубайда харид қилишингиз мумкин. Қимматбаҳо заъфар ва олтин ёрмалар қўшилган ванилли музқаймоқдан баҳраманд бўлиб, эксклюзив идиши ва қошиқчасини уйга олиб кетасиз.

"Capannari Ice Cream” — 190 доллар

Чикаголиклар ҳаётдан завқ олишни билишади. Нақ уч килограмм келадиган ажойиб музқаймоқ ҳам бунинг исботи.

"Truffle Ice Cream” — 95 доллар

Маса Такаямнинг бу шоколадли музқаймоғи Лос-Анжелесда сотилади. Қаймоқ таъмли музқаймоқ еса бўладиган тилла безаклар билан безатилган.

СЕВИНЧ тайёрлади

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

  • яндекс.ћетрика Яндекс.Метрика –ейтинг@Mail.ru
  • Таҳририят билан боғланиш

  • +998 91 569-16-99, +998 91 599-54-44
  • jizzaxcity@umail.uz
  • Жиззах, ш. Ш.Рашидов, к. 116-уй
  • 2014-2018 Сайтдаги хабарлардан фойдаланилганда www.Sangzor.uzга ҳавола кўрсатилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1150
    18+
    Юқорига